Жаҳон | 19:50 / 26.12.2023
6830
1 дақиқада ўқилади

Россияда депортация қилинадиган чет элликларни сақлаш муддати чекланди

Депортация қилинадиган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вақтинчалик марказларда сақлаш муддати белгиланди. 

Фото: ТАСС

Россиянинг маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид кодекси янги модда билан тўлдирилади. Унга кўра, депортация қилиниши керак бўлган хорижликларни махсус ташкилий муассасада сақлаш муддати белгиланади.

Жумладан, Россиядан чиқариб юбориладиган хорижликлар вақтинчалик сақлаш марказларида 90 кундан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас. Амалда улар депортацияни бир неча ойлаб кутишга мажбур бўлаётган эди.

Бунда муддат депортация ҳақидаги суд қарори чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Қайд қилинишича, маъмурий жарима ёки судя томонидан белгиланган мажбуриятнинг бажарилмаслиги депортация учун тўсқинлик қила олмайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид