Жаҳон | 00:10 / 27.12.2023
8136
1 дақиқада ўқилади

«Победа» апрел ойида Москвадан Тошкентга парвозларни йўлга қўймоқчи

Ҳозир Россия авиакомпанияси Самарқандга парвозларни амалга оширмоқда. 

Фото: ТАСС

Россиянинг «Победа» авиакомпанияси 2024 йил 3 апрелидан Москва — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 

Парвозлар ҳар куни Внуково аэропортидан амалга оширилади, деди компания вакили журналистларга. 

«Бу авиакомпания учун янги йўналиш. Ҳозир «Победа» ҳар куни Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрига учмоқда», деди у. 

Ўзбекистондан ташқари «Победа»нинг хорижий йўналишлар тармоғи БАА, Беларус, Туркия ва Арманистонга рейсларни ҳам ўз ичига олади. 

«Победа» - Москванинг Внуково ва Шереметево аэропортларида жойлашган «Аэрофлот» компаниясининг лоукостери (арзон авиакомпанияси) ҳисобланади. Ташувчининг парки фақат эконом-класс кабиналарига эга Боинг 737-800 самолётларидан иборат.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид