Жаҳон | 11:40 / 01.01.2024
3899
2 дақиқада ўқилади

Белгия Европа Иттифоқи кенгашига раислик қилишни бошлади

ЕИ кенгашининг янги раиси олдида Европа Иттифоқининг узоқ муддатли бюджети ва Украинага кейинги ёрдамни молиялаштириш каби ҳал этилмаган муаммолар турибди. 

Фото: Arne Immanuel Bänsch/dpa/picture alliance

Белгия 1 январ, душанба куни Европа Иттифоқи кенгашига раислик қилишни бошлади - Ғарбий Европа давлати ҳар олти ойда бир марта ўтказиладиган режалаштирилган ротацияда Испания ўрнини эгаллади.

Европа Иттифоқининг узоқ муддатли бюджети ва Украинага қўшимча ёрдам кўрсатиш учун маблағ ажратилиши каби масалалар яқин ҳафталарда аниқлаштирилиши керак. 2023 йил 31 декабрда якунланган Европа Иттифоқи кенгашидаги Испания раислиги давомида бу борада келишувга эришилмади. 

Белгия вакиллари кўплаб бўлажак саммитларга раислик қилади ва бошқа Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида келишмовчиликлар юзага келса, воситачи сифатида ишлайди. Шу билан бирга, Европарламентга сайловлар июн ойига белгиланган, бу эса сайлов кампаниялари туфайли Белгия раислигини қийинлаштириши мумкин. Бундан ташқари, Европа сайловларидан ташқари, Белгиянинг ўзида ҳам бир вақтнинг ўзида янги парламент сайланади. 

Белгия Украинага Россия активларидан олинган 1,7 миллиард евро солиқларни топширади

Белгия бош вазири Александр Де Кроо 11 октябр куни Белгия дунёда биринчи бўлиб Россия Федерациясининг музлатилган активларидан Украина манфаати учун фойдаланишни бошлаганини маълум қилди. Қироллик Украинани қўллаб-қувватлаш жамғармасини тузиб, унга 2022-2024 йилларда Россиянинг мамлакатдаги активларидан олинган фойдадан жами 1,7 миллиард евро солиқни ўтказади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид