Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда судланувчи ҳукм чиқараётган судяга ҳужум қилди
У кутилмаганда судяга ташланиб, бир неча зарба беришга муваффақ бўлди.
Қўшма Штатларда судланувчи тайинланган ҳукмга рози бўлмаган ҳолда судяга муштлари билан ташланди. У илгари зўравонлик билан боғлиқ бошқа жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлса-да, синов муддати тайинланишига умид қилаётган эди.
Лас-Вегас суди судяси Мэри Кай Ҳолтус судланувчи Деобра Делоне Редданга зўравонлик билан боғлиқ жиноят учун ҳукм чиқараётганда ҳужумга учради.
Ҳолтус уни шартли синов муддати белгилашдан ва гаров эвазига қўйиб юборишдан бош тортганини эълон қилганида Реддан уни лаънатлай бошлади ва кейин столдан сакраб, унга ташланди.
Суд ходимлари ва адвокатлар эркакни ушлаб қолишга ҳаракат қилишди, бироқ у ҳайратда қолган судяга бир неча марта зарба беришга муваффақ бўлди. Судя енгил тан жароҳати олди, аммо шифохонага ётқизишни талаб қилмади.
Энди судланувчига янги айбловлар қўйилгани таъкидланмоқда. Илгари у зўравонлик, талончилик ва мулкка зарар етказишда айбланган.
Мавзуга оид
21:13 / 12.05.2026
Пентагон АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушнинг нархини очиқлади
18:16 / 12.05.2026
АҚШ бутун дунё бўйлаб 120 та биолаборатория ишини ўрганади
17:39 / 12.05.2026
Марказий Осиё ҳарбийлари АҚШ Қуролли Кучлари ўқув машғулотида иштирок этади
23:12 / 11.05.2026