Мубашшир Аҳмад Туркияда қўлга олинди
Azon Global ахборот таҳлилий портали асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 12 кундан буён Туркияда ҳибсда қолаётгани маълум бўлди. Kun.uz манбасига кўра, турк полицияси уни жамоат хавфсизлигига таҳдид гумони билан олиб кетган. Ўзбек дипломатлари ундан хабар олган, жараёнга адвокатлар жалб этилган.

Фото: Azon Global
“Azon Global” ахборот таҳлилий портали асосчиси Алишер Турсунов (Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган) 2023 йил 28 декабр куни Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилган. Бу ҳақда Azon Global порталида маълум қилинди.
“Дастлаб қандайдир англашилмовчилик бўлгани, шу боис оммани беҳуда ташвишга солиш керак эмаслиги каби мулоҳазалар билан бу ҳақда кенг оммага хабар берилмади. Ундан кейин, устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айбловлар умуман асоссиз экани, бу ҳол дастлабки суриштирувдаёқ аниқланишига ва устозни қўйиб юборилишига қатъий ишонч бор эди. Аммо, афсуски, вазият ундай бўлиб чиқмади.
Туркия қонунлари бўйича гумонланувчини 3 кундан ортиқ тутиб туриш мумкин эмас. Шу муддат ичида қўйилаётган айб исботланса, Адлия идораларига ўтказилиши, исботланмаса, чиқариб юборилиши лозим. Баъзан чет эллик шахсларни қайтариб юбориш (депортация) марказларига ўтказишади ва у ердан ўз ватанига жўнатишади ёки озод қилишади.
Дастлабки суриштирувларда, табиийки, устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айблов ўз исботини топмади. Қайтариб юбориш (депортация) марказларига ўтказилган домлани орадан шунча кун ўтиб ҳам тутиб туришгани тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Албатта, бу ҳодиса содир бўлган куниданоқ адвокатлар ҳаракатларини бошлашган ва бошқа барча керакли чора тадбирлар кўрилмоқда”, – дейилади хабарда.
Kun.uz'нинг Ўзбекистон расмий идораларидаги манбасига кўра, Мубашшир Аҳмад жамоат хавфсизлигига таҳдид гумони билан олиб кетилган. Туркиядаги ўзбек дипломатлари у сақланаётган жойга бориб, ўзи билан суҳбатлашгани, уни сақлаб туриш шароитини ўрганишгани айтилмоқда.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси 9 январ куни берган маълумотга кўра, Мубашшир Аҳмадга нисбатан тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
“Ҳақиқатдан ҳам 2023 йилнинг 28 декабр куни Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 1974 йилда туғилган Турсунов Алишер Аҳмадович (тахаллуси Мубашшир Аҳмад) Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилган ва Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказига жойлаштирилган”, дейилади консулхона ахборотида.
Маълумот учун, Мубашшир Аҳмад 2023 йил августда Ўзбекистонда ўзи асос солган Azon.uz сайти ўз фаолиятини тўхтатганини маълум қилган эди. Шундан сўнг у ноябр ойида ўзбек, рус, инглиз ва турк тилларида фаолият юритувчи Azon Global портали фаолиятини йўлга қўйган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабр ойида Туркияда ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаев ҳибсга олиниб, уни депортация қилиш ҳақида қарор чиқарилган, у 33 кун ҳибсда сақлангач, қўйилган гумонлар тасдиғини топмагани сабаб озодликка чиқарилган, сўнг бир неча ой ўтиб гумонлар расман олиб ташланган эди.
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13 / 18.05.2025
-
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди
Жаҳон | 22:39 / 18.05.2025
-
Зеленский Римда Вэнс ва Рубио билан учрашув ўтказди
Жаҳон | 22:32 / 18.05.2025
Мавзуга оид

20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди

02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади

23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр

17:14 / 14.05.2025