Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда дастурий бюджетлаштириш тизимини реализация қилишда бюджет тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:
- бюджетлаштириш дастурий тизимини жорий қилишда бюджет дастурларини ишлаб чиқиш тартиби ва муддатлари;
- бюджет дастурининг мақсадли кўрсаткичлари ва уларга қўйиладиган талаблар;
- бюджет дастурларини молиялаштириш манбалари;
- бюджет дастурларининг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш, шунингдек уларнинг ижроси бўйича ҳисоботларни тайёрлаш;
- бюджет дастурларининг самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг реализацияси тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш.
Бюджет дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг устувор йўналишлари:
- давлат бюджетидан ҳар йилги ажратмалар доирасида аниқ мақсадлар ва натижалар асосида сифат ва миқдорий кўрсаткичларни (индикаторларни) шакллантириш;
- бюджет лойиҳасини тайёрлаш ва қабул қилишда бюджет тақсимловчиларнинг молиявий мустақиллигини ошириш;
- бюджет дастурларини амалга ошириш учун масъул бўлган бюджет тақсимловчиларнинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлиги;
- ижтимоий-иқтисодий соҳаларда белгиланган стратегик мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 2024 йил 1 сентябргача UzASBO дастурий комплексида бюджет дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш, рўйхатга олиш ва амалга ошириш бўйича ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиш топширилган.