Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳусийлар ҳужумларини муҳокама қилиш учун Эрон билан боғланди
Эроннинг ўзи Вашингтон билан боғланганми ёки унинг вакиллари бу масалани муҳокама қилишда иштирок этганми ёки йўқми, номаълумлигича қолмоқда.
Фото: AP
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Ямандаги ҳукмрон «Ансоруллоҳ» ҳаракатига алоқадор ҳусийларнинг ҳужумлари юзасидан Теҳронга хабар юборди. Бу ҳақда журналистларга АҚШ президенти маълум қилди.
«Биз уларга норасмий тарзда хабар етказдик ва ҳар томонлама тайёр бўлганимизга аминмиз», деди Байден.
Бироқ АҚШ президенти бу хабарнинг тафсилотларини ошкор қилмади. Эроннинг ўзи Вашингтон билан боғланганми ёки унинг вакиллари бу масалани муҳокама қилишда иштирок этганми ёки йўқми, номаълумлигича қолмоқда.
Айни пайтда Яман ҳусийлари Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий обектларини қонуний нишонлари сифатида белгилаган. Ҳаракат вакили мамлакатга ракета ҳужумида иштирок этган АҚШ ва Буюк Британияга «тезда жавоб бериш» билан таҳдид қилди, шунингдек, Қизил денгиз ва Боб-ал-Мандиб бўғозидаги ҳарбий кемалар учун хавф туғдиришига ишора қилди.
Мавзуга оид
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
21:58 / 01.05.2026
Эрон АҚШ билан тинчлик музокаралари доирасида янги таклиф юборди
20:28 / 01.05.2026