Тошкент кичик ҳалқа йўлининг бир қисми ёпилади
14 январ куни йўлнинг бир қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли, Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Истироҳат кўчаси билан кесишмасидан Қўрғонча кўчасигача бўлган қисми 2024 йил 14 январ куни соат 00:00 дан 04:00 гача қисман ёпилади.
Ҳаракат йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилмоқда.
Мавзуга оид

22:35 / 05.07.2025
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

11:06 / 05.07.2025
Атирау-Тошкент йўналиши бўйича авиарейслар йўлга қўйилади

14:31 / 04.07.2025
Тошкент метросининг 13 та бекатида вестибюлнинг бир томонидаги касса ёпилди

19:49 / 03.07.2025