Жаҳон | 18:27 / 15.01.2024
61066
3 дақиқада ўқилади

Жамғирчиев «Салимбой»дан «икки дўст»ни йўқ қилишни сўраган — Садир Жапаров 

Қирғизистонда президент Жапаров ҳамда миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Қамчибек Ташиевни «эки дос», яъни «икки дўст» деб аташади.

Фото: kabar.kg

Қирғизистон президенти Садир Жапаров депутат Эмил Жамғирчиевнинг Жогорку Кенешдан қочиб кетишига изоҳ берди. 

Давлат раҳбари воқеа ҳақида эшитганини айтиб, халқ депутати Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганини ва ўзбекистонлик Салим Абдувалиев билан учрашганини таъкидлади. 

«У «Салимбой» лақабли криминал авторитет Салим Абдувалиев билан учрашиб, «икки дўст»ни йўқ қилишга ёрдам беришни сўраган. Факт бўйича терговни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Ўзбекистон махсус хизматлари билан биргаликда олиб борди. Натижаси қандай бўлиши мени хавотирга солмади», деди президент. 

Садир Жапаров «икки дўст» ким эканига аниқлик киритмади. 

Маҳаллий матбуотга кўра, қирғизистонликлар президент Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари Қамчибек Ташиевни «икки дўст» ёки «эки дос» деб аташади.

Эмил Жамғирчиев Қирғизистон Жиноят кодексининг 378-моддаси 1-қисми «Қирғизистон Республикаси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш»да назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда. Парламент уни жиноий жавобгарликка тортишга рози бўлган. 

  • Аввалроқ, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Жамғирчиевга нисбатан 2022 йил декабрида ўзбек-қирғиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилиб, жиноий иш қўзғатгани маълум бўлганди. Ўзбекистонда бундан ташқари, у фирибгарликда ҳам гумон қилинмоқда.
  • 2024 йил январ ойи бошида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев депутат Жамғирчиев бир неча ойдан бери Ўзбекистонда ҳибсда сақланаётган Салим Абдувалиев билан учрашиш учун чегарани ноқонуний кесиб ўтганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, сўроқ пайтида Абдувалиев Жамғирчиев келгани ва «ундан Қирғизистонда тартиб ўрнатишни сўрагани»ни тасдиқлаган. «Унинг жинояти оғирлиги унчалик катта эмас. Бу модда бўйича фуқаролар қамалмайди. Биз Жамғирчиевни қамамоқчи эмасмиз», деган Ташиев.
  • Жамғирчиев қаердалиги ҳозирча номаълум, у 9 январ куни парламент биносидан қочиб кетгани акс этган видео тарқалган. 10 январ куни Жогорку Кенеш ушбу депутатни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирди. 12 январ куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жамғирчиев сўроқ қилингани ва тергов органларига келиш мажбурияти остида қўйиб юборилгани ҳақида хабар берган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти