Ўзбекистон | 07:50 / 20.01.2024
3082
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда тамаки чекувчилар улуши 10 фоизга камайтирилади

Ўзбекистонда аҳоли орасида зарарли одатларга қарши курашиш режалаштирилмоқда, тамаки чекувчилар улуши 10 фоизга камайтирилади.

«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, жамоат жойлари ва жамоат транспортида тамаки ва алкоголдан холи бўлган муҳитни яратишга қаратилган қонунчиликка риоя қилинишининг жамоатчилик мониторингини ўтказиш методологияси ва воситалари ишлаб чиқилади.

Жамоатчилик ва ваколатли органлар жамоатчилик мониторинги натижаларидан хабардор қилинади.

Соғлом турмуш тарзини олиб боришга кўмаклашаётган савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари, парк ҳудудлари ва бошқа объектлар ҳамда алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисидаги қонунчиликни бузаётганлар рейтинги тузилади.

Тамаки маҳсулотларидан воз кечиш бўйича «Тезкор алоқа» психологлар маслаҳати ташкил этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид