Президентга спортдаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди
Давлат раҳбари спорт таълимини ривожлантириш, спортчиларни халқаро мусобақаларга тайёрлашда илғор ёндашувларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берди.

22 январ куни президент Шавкат Мирзиёевга спорт соҳасида эришилган натижалар ва халқаро мусобақаларга кўрилаётган тайёргарлик бўйича ахборот берилди.
Қайд қилинишича, 2023 йилда «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги мусобақаларда 6 миллиондан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Спорт инфратузилмаси яхши ривожланмаган, олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда 449 та намунавий спорт майдончаси барпо этилди.
Беш босқичли оммавий мусобақаларда қарийб 12 минг нафар иқтидорли ёшлар танлаб олиниб, спорт мактабларига йўналтирилди. Соҳадаги ҳар бир мактаб муайян спорт турларига ихтисослаштирилиб, янги инвентар ва анжомлар билан таъминланди.
Профессионал спортчиларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш бўйича ҳам зарур чоралар кўрилмоқда. Айни кунларда Жанубий Кореяда ўтаётган ўсмирлар ўртасида IV қишки олимпия ўйинларида тоғ чанғиси бўйича ўзбекистонлик спортчилар иштирок этмоқда.
Бу йил Париж шаҳрида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси – ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳозирга қадар атлетлар уларга, мос равишда, 17 та ва 34 та йўлланмани қўлга киритган.
2025 йилда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинларига ҳам тайёргарлик кўрилмоқда. Олимпия шаҳарчаси қурилиши жадал давом этмоқда.
2024 йилда ижтимоий дастурлар доирасида 42 та спорт иншооти қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. «Беш ташаббус олимпиадаси» қамровини янада кенгайтирган ҳолда, иштирокчилар сонини 7 миллионга етказиш мўлжалланган. Спорт мактабларида қўшимча мингдан ортиқ гуруҳлар очиш кўзда тутилган.
Давлат раҳбари спорт таълимини ривожлантириш, спортчиларни халқаро мусобақаларга тайёрлашда илғор ёндашувларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

17:01 / 30.05.2025
Грецияда биринчи марта роботлар олимпиадаси ўтказилади

19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади

20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади

18:01 / 13.02.2025