Ўзбекистон | 09:38 / 24.01.2024
2867
1 дақиқада ўқилади

Фертил ёшидаги аёллар йилда бир марта кўрикдан ўтказилади

Ўзбекистонда гўдаклар ўлимини 8,5 дан 4,3 промиллегача камайтириш режалаштирилмоқда. Бу - «Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида белгиланган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Туғуруқ муассасаларида самарали ва малакали перинатал ёрдамни ташкиллаштириш мақсадида мавжуд 229 та туғуруқ муассасалари замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

Ҳомиладорларни эрта аниқлаш пренатал, перенатал ва неонатал скринингларни ўз вақтида ўтказиш орқали туғма нуқсонлар туфайли ўлим ҳолатлари камайтирилади.

Фертил ёшидаги аёллар йилда бир марта профилактик кўрикдан ўтказилади.

Тиббиёт бригадаларининг болаларни ўсиб ривожланиши мониторинги ҳамда универсал-прогрессив модел бўйича касбий маҳорати тизимли оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид