Клопп мавсум якунида «Ливерпул»ни тарк этишини маълум қилди
У мерсисайдликлар жамоасини 2015 йилдан буён бошқариб келаётганди.

Фото: Getty Images
Германиялик мутахассис Юрген Норберт Клопп жорий мавсум якунида «Ливерпул» бош мураббийлигини тарк этади. Бу ҳақда унинг ўзи клуб мухлислари учун йўлланган махсус мурожаатида маълум қилди.
«Буни биринчи марта эшитиш кўпчиликни карахт ҳолатга тушириши мумкинлигини биламан, аммо мен буни тушунтира оламан ёки камида тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Мен бу клубдаги мутлақо барча нарсани севаман, шаҳардаги барча нарсани севаман, мен мухлисларимизни, жамоамизни, ходимларимизни севаман. Барчасини. Аммо мен барибир бу қарорни қабул қилганим, шундай қарор қабул қилишим кераклигига ишончим комил бўлганини билдиради.
Гап шундаки, буни қандай айтсам экан, менинг энергиям тугамоқда. Менда ҳозир ҳеч қандай муаммо йўқ, аммо шуниси аниқки, эртами кечми бу ҳақда эълон қилишим кераклигини билардим. Биламанки, бу ишни яна ва яна, қайта ва қайта бажара олмайман.
Бирга ўтказган, биргаликда бошдан кечирган шунча йилларимиздан кейин мен сизга тўғрисини айтишим керак. Ва бу ҳақиқат», дея унинг сўзларини келтирган «Ливерпул» расмий сайти.
Клубни унинг штаби мураббийлари ҳам тарк этади. Клоппнинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс мустақил мураббийлик фаолиятини бошламоқчи.
Маълумот учун, Юрген Клопп «Ливерпул» бошқарувига 2015 йил 8 октябрида келганди. 56 ёшли мутахассис ўтган вақт мобайнида «қизиллар» билан ўнта соврин ютганди. «Ливерпул» Юрген даврида Чемпионлар лигасида, Англия чемпионатида, Англия Лигаси кубогида, Англия Кубогида, УЕФА Суперкубогида ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
🔴LIVE: Ғазода сулҳ эҳтимоли, Украинада ҳамон мавҳумлик | “Геосиёсат” ҳафталиги
Жаҳон | 15:35
-
Компенсацияларни тайинлаш тартиби соддалаштирилади
Ўзбекистон | 15:05
-
Россия ТИВ: АҚШ Исроилни Фаластин давлатини яратиш истиқболларини йўқ қилишда қўллаб-қувватлаяпти
Жаҳон | 14:42
-
Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
Ўзбекистон | 14:41
Мавзуга оид

11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти

00:38 / 27.05.2025
Ливерпулда ҳайдовчи машинасини футбол ишқибозлари устига ҳайдади

10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари

14:01 / 12.05.2025