ЕХҲТ Украинага ёрдамни кенгайтиради
Россия Киевга ёрдам беришга қарши, бироқ Малта ЕХҲТнинг амалдаги раиси сифатида Украинага ёрдамни кенгайтириш ҳақида ўйлаяпти. ЕХҲТ Украинага миналардан тозалаш ва адлия тизимини мустаҳкамлашда ёрдам бермоқда.

Фото: AP
Бу йил Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик қилаётган Малта, Россиянинг эътирозларига қарамай, Украинага ёрдамни кенгайтириш тарафдори. Бу ҳақда 25 январ, пайшанба куни Венада Малта ташқи ишлар вазири Иэн Борг ЕХҲТга аъзо 57 давлат, жумладан, Россия вакилларига маълум қилди.
Россия 2022 йилда Украинага ҳужум қилиши ортидан ЕХҲТнинг Украинадаги лойиҳаларини кенгайтиришга тўсқинлик қилишга уринди, бироқ ташкилотнинг бошқа аъзолари, жумладан, Германия ЕХҲТнинг Украинадаги фаолиятини чекловсиз давом эттиришини таъминлади. Бошқа нарсалар қатори, ЕХҲТ Украинага миналардан тозалаш, одам савдосига қарши кураш ва адлия институтларини мустаҳкамлашда ёрдам бермоқда.
Киевга ташриф
Борг келаси ҳафта ЕХҲТ раиси сифатида Киевга ташриф буюришини айтди. У ерда, ўз сўзи билан айтганда, келгуси ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилади ва Украинани қўллаб-қувватлашини билдиради.
Шу билан бирга, ЕХҲТ доирасида Борг Москванинг ҳамкорликка тайёрлигига бевосита боғланган. Яқинда Россия ташкилот бош котиби Ҳелга Шмид билан шартнома муддатини кўп йилга узайтириш ва ЕХҲТ бюджетини қабул қилишни блоклади.
Иэн Борг Шмиднинг ваколат муддати тугайдиган сентябр ойининг бошигача, ўзи айтганидек, ЕХҲТнинг бардавомлигини таъминлаш учун иккала масалани ҳал этиш ниятида эканини билдирди.
Мавзуга оид

21:34 / 15.05.2025
Агар Путин келмаган бўлса, демак, Истанбулда қиладиган ишим йўқ – Зеленский

19:34 / 15.05.2025
Путин Туркияга «иккинчи таркиб»ни юборди. Бу нима дегани?

19:17 / 15.05.2025
Путин Истанбул музокараларига жиддий қарамаяптими?

18:18 / 15.05.2025