Жаҳон | 20:01 / 27.01.2024
13728
1 дақиқада ўқилади

ҲАМАС Исроил қўшинлари чиқиб кетган ҳудудларни яна назорат қила бошлади

Ҳаракат вакиллари маъмурий бошқарувни қўлга олгани таъкидланмоқда.

Фото: Anadolu Agency

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторининг шимолий ва марказий қисмларида давлат хизматларини кўрсатишни қайтадан бошлади. Бу ҳақда KAN Исроил давлат телевидениесига таяниб Anadolu хабар берди.

ҲАМАС Исроил армияси томонидан ташлаб кетилган ҳудудларда фуқаролик бошқарувини қўлга олди, деди расмийлар.

Хабарда қайд этилишича, Ғазо секторидаги урушдан кейинги даврга оид қарорларнинг йўқлиги ҲАМАС ҳаракатига давлат хизматлари соҳасида кучайишига ёрдам берган.

Уруш каби фавқулодда вазиятлар учун тузилган фавқулодда қўмиталар билан бир қаторда, аввалроқ ҲАМАС назоратида бўлган муниципал идоралар ҳам шимолий ва марказий ҳудудларда ўз фаолиятини қайта бошлаган.

Исроил Ғазодаги урушдан мақсад ҲАМАС ҳаракатини йўқ қилиш ва гаровдагиларни озод этиш эканини бир неча бор таъкидлаган. Бироқ 7 октябрдан бери давом этаётган урушда шу пайтгача бу мақсадларнинг бирортасига эришилмаган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид