21:52 / 29.01.2024
7584

Исроил гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришди — ОАВ

Келишув гаровга олинганларни босқичма-босқич озод қилиш, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш, шунингдек, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказишни назарда тутади. 

Фото: AFP

Исроил, АҚШ, Миср ва Қатар вакиллари Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича янги келишувга эришди. NBC манбасига кўра, келишув лойиҳаси ҲАМАС вакилларига тақдим этилади.

Парижда эришилган келишувлар ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни босқичма-босқич озод қилиш, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш, шунингдек, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказишни назарда тутади. Бунинг эвазига Исроилда сақланаётган фаластинлик маҳбуслар озод этилиши кутилмоқда.

Бундан олдин AP агентлиги исмини ошкор этмаган юқори мартабали амалдорларга таяниб, АҚШ вакиллари Исроил ва ҲАМАС гуруҳи ўртасидаги музокараларда Ғазо секторидаги жангларни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув музокараларида муваффақиятга эришганини ёзган эди.

«Таклиф этилаётган келишув урушни тугатмаса-да, АҚШ расмийлари бундай келишув можарони ҳал қилиш учун замин яратишига умид қилмоқда», дейилади матнда.

Мавзу
ҲАМАС–Исроил уруши
7 октябр куни Ғазо бўлгасидаги ҲАМАС кучлари Исроилга ёппасига ракета зарбалари берди ва чегарадаги аҳоли пунктларини эгаллай бошлади. Бунга жавобан Исроил ташкилотга қарши уруш очди. Бу сафарги эскалация аввал кузатилмаган даражада кўп қурбонларга олиб келди.
Барчаси
Top