Ўзбекистон | 18:20 / 01.02.2024
9650
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ёғган қор ҳаво сифатини яхшилади

Ўзбекистонда бир неча кундан буён давом этаётган ёғингарчилик фонида шаҳарлардаги ҳаво сифати яхшиланиши кузатилмоқда. Хусусан, соат 18:00 ҳолатига Тошкент шаҳрида PM2,5 зарралари концентрацияси 1 метр куб ҳавода 35 микрограммни ташкил этмоқда.

Фото: Kun.uz

Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон пойтахти IQAir рейтингига киритилган дунё шаҳарлари орасида ҳавоси энг тоза 30 та шаҳардан бири бўлиб турибди.

IQAir АҚШдаги стандартларга асосан PM2,5 зарраларининг 50 м3/мкг гача бўлган кўрсаткичини “яшил”, яъни саломатлик учун безарар тоифага киритган. Бу зарралар бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган меъёр – 5 м3/мкг.

Порталдаги маълумотларга кўра, АҚШдаги стандартлар бўйича ҳисоблаганда, охирги 1 ойда Тошкентда 8 кун ҳаво сифати саломатлик учун “хавфли”, 9 кун “заиф гуруҳлар учун хавфли”, 13 кун “ўртача” даражада бўлган.

Тошкентдаги ҳаво сифатини ўлчовчи қурилмалардан олинган маълумотлар (углерод оксиди, азот, PM10, PM2,5 ва бошқалар) асосидаги ҳаво сифати индекси (АҚШ стандарти бўйича), 1 феврал соат 17:00 ҳолатига. / IQAir порталидан скриншот
Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид