Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ҳодисада ҳеч ким жиддий жароҳатланмаган. Икки киши енгил тан жароҳатлари олган.
Тошкент шаҳрида бешта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 2 феврал куни соат 18:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида содир бўлган.
ЙТҲда қуйидаги машиналар ўзаро тўқнашган:
- 1992 йилда туғилган Р.Т. бошқарувида бўлган Лаcетти;
- 1989 йилда туғилган Ш.И. бошқарувида бўлган Матиз;
- 2004 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган Матиз;
- 1990 йилда туғилган Ж.С. бошқарувида бўлган Спарк;
- 1992 йилда туғилган Д.Қ. бошқарувида бўлган Спарк.


ЙТҲ оқибатида йўл четида техник носоз бўлган Матизни таъмирлаётган икки нафар фуқаро енгил жароҳат олган. Уларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026