Binance Ўзбекистонда жарима тўлашдан бош тортган. Иш судга оширилади
Binance криптовалюта биржаси Ўзбекистонда лицензиясиз ишлагани учун белгиланган 102 млн сўм жаримани тўламаган. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги раиси ўринбосари Вячаслав Пакнинг айтишича, агентлик судга мурожаат қилмоқчи. Суд қарори криптобиржа рўйхатдан ўтган юрисдикцияга юборилади.

Фото: АОКА
Дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси – Binance Ўзбекистонда лицензиясиз фаолият юритгани учун белгиланган жаримани тўламаган. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори ўринбосари Вячеслав Пак маълум қилди.
“Офшор зонада рўйхатдан ўтган Binance'ни Ўзбекистонда лицензиясиз фаолият юритгани учун жаримага тортгандик. Кутганимиздек, улар жарима тўлашдан бош тортди. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидан келиб чиқиб, судга даъво билан мурожаат қиламиз ва тегишли қарор қабул қилинади”, – деди Пак 6 феврал кунги матбуот анжуманида.
Унинг айтишича, суд қарори расмий каналлар орқали Binance рўйхатдан ўтган юрисдикцияга ижро этиш учун юборилади ва биржа Ўзбекистон қонунчилиги талабларига мувофиқ ишлаши таъминланади.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Binance'ни Ўзбекистон тегишли провайдер лицензиясини олиш бўйича тегишли чоралар кўрмагани учун январ ойида 300 БҲМ – 102 млн сўм миқдорида жаримага тортганди.
Бундан ташқари, криптобиржа фаолиятида бир қанча қонунбузарликлар аниқланган. Binance платформасида операциялар аноним крипто-активлар, шунингдек, жиноий йўл орқали олинган крипто-активлар ва маблағлар (ўғрилик, фирибгарлик ва бошқалар) билан амалга оширилгани, компания юридик шахс – Ўзбекистон Республикасининг резиденти эмаслиги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган серверларда электрон платформа мавжуд эмаслиги шулар жумласидан.
Шу билан бирга, биржа Ўзбекистон Республикасининг крипто-активлар айланмаси соҳасидаги, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, шунингдек, шахсий маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этмаганликда айбланган. Бир қисми Ўзбекистон Республикаси тижорат банкида алоҳида ҳисобварақда сақланиши зарур бўлган устав жамғармаси (капитали) мавжуд эмаслиги ҳам маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди

20:26 / 15.05.2025
Криптофирибгарлар Telegram орқали 27 млрд доллар пул ювгани маълум бўлди

17:12 / 14.03.2025
Россия Хитой ва Ҳиндистон билан нефт савдосида криптовалютадан фойдаланаётгани маълум бўлди

16:37 / 28.01.2025