Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада қуриган кўчатларни кесган шахс жаримага тортилди
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида қуриган кўчатларни кесган фуқаро жаримага тортилди, деб хабар бермоқда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати.
Унга кўра, ҳолат Фарғона вилояти прокуратураси, вилоят Экология бошқармаси Марғилон шаҳар бўлими давлат инспекторлари, Миллий гвардия ҳамда Фарғона вилоят ИИБ 1-минтақавий ҳудуд патрул пост хизмати ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида аниқланган.
Фуқаро А.Н. томонидан «Наврўз» МФЙнинг Хиёбон кўчасида 4 туп қуриган арча кўчатларини ҳеч қандай рухсатномасиз кесиб юборган. Аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, 1 миллион 700 минг сўм жарима белгиланди.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
09:50 / 12.06.2026