Қўқонда суд ходими пора билан ушланди
У никоҳдан ажратиб бериш эвазига фуқародан 1000 АҚШ доллари олган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг архивариуси тезкор тадбирда ушланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг архивариуси А.А. фуқаро Г.Ж.дан турмуш ўртоғи Т.Ж. билан қонуний никоҳдан ажратиб бериш эвазига 1 000 АҚШ доллари олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
“Олий суд мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан, суд органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.
Агар суд ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Олий суд Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат гуруҳининг (71) 239-01-79 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз”, дейилади расмий баёнотда.
Олдинроқ жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман суди раиси судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш учун 20 минг доллар талаб қилиб, шундан 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланганди.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда мигрант йигит ёнаётган квартирадан уч болани қутқарди
Жаҳон | 16:50
-
Радарлар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46
-
Бир қанча автовокзал ва автостанцияларга янги ном бериш таклиф этилди
Ўзбекистон | 16:21
-
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 16:16
Мавзуга оид

09:41
Мактаб ўрнига “дом”, 167 жабрланувчи. Тошкентда “новостройкачи”ларга нисбатан йирик суд иши бошланди

10:36 / 15.05.2025
Россия судлари базасидан киберҳужумдан кейин 89 млн иш йўқолиб қолди

19:33 / 14.05.2025
Британияда 38 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди

17:15 / 08.05.2025