Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барса»ни ноодатий пеналти қутқарди, Мбаппе жокер ролида. Европада кун ўйинлари
Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
Испания: «Атлетико» қутурди
«Атлетико» – «Лас-Палмас» 5:0
Голлар: 1:0 – 15 Лиоренте, 2:0 – 20 Лиоренте, 3:0 – 47 Корреа, 4:0 – 62 Корреа, 5:0 – 87 Депай.
«Атлетико» – Облак, Молина, Савич, Хименес (Витцел, 63), Рейнилду, Коке (Де Паул, 63), Саул, Барриос (Вермерен, 71), Лиоренте (Депай, 63), Лино (Рикелме, 63), Корреа.
«Лас-Палмас» – Валес, Марвин, Суарес (Араухо, 58), Коко, Мармол, Кардона (Синкгравен, 74), Хави Мунос, Родригес, Перроне (Молейро, 58), Сандро Рамирес (Кардона, 58), Мунир (Пехино, 81).
«Атлетик» ўтган турда турнир жадвалининг сўнгги ўрнида жойлашган «Алмерия»га қарши ўйинда дуранг ўйнаб қўйгани учун бешинчи ўрин билан фарқни сақлаб қолган «Атлетико» бу турда аралаш таркибни туширди, жамоани ҳафта ўртасида ЕЧЛда «Интер»га қарши ўйин кутмоқда. Диего Симеоне Гризманн, Де Паул ва Эрмосони захирада қолдирди, ҳужумда эса Лиоренте ва Корреа тушишди. Мадридликларга қарши қаторасига йигирма ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олмаган «Лас-Палмас»га қарши захира футболчилари ҳам етарли бўлди. «Матрасчилар»нинг форварди ҳам иккитадан гол уришди, гарчи бундан ҳам кўпроқ гол уриш имкониятига эга бўлишганди. Охирги гол эса бир неча кун олдин 30 ёшини нишонлаган Депай номига ёзилди. Мемфиснинг дарвоза тўсини остидан йўллаган зарбаси эвазига «Атлетико» бу мавсумда учинчи бор камида бешта гол урган ҳолда ғалаба қозонди. Симеоне давридаги рекорд — 2016/17 йиллар мавсумидаги шундай тўрт ўйиндан иборат бўлган.
«Селта» – «Барселона» 1:2
Голлар: 0:1 – 45 Левандовски, 1:1 – 47 Аспас, 1:2 – 90+7, пеналти Левандовски.
«Селта» – Гуаита, Мингеса (Васкес, 85), Старфелт, Домингес (Нунес, 46), Ристич (Санчес, 59), Де Ла Торре, Тапия, Белтран, Аленде (Сведберг, 77), Аспас, Ларсен (Дувикас, 85).
«Барселона» – тер Стеген, Кунде, Араухо (Мартинес, 46), Кубарси, Жоау Канселу, Кристенсен (Гундўған, 58), де Йонг, Педри (Лопес, 75), Ямал (Ромеу, 90), Левандовски, Роке (Рафиня, 58).
Огоҳлантиришлар: Аленде (15), Кристенсен (38), де Йонг (90), тер Стеген (90), Мартинес (90).
«Барселона» ла лиганинг 25-турини Вигода ўтказди ва турнир аутсайдерларидан бирини катта қийинчилик билан мағлуб этди.
Жамоалар олдига мутлақо турлича вазифалар қўйилган. «Барса» топ-3 даги ўрнини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, «Селта» эса жон сақлаб қолиш учун кураш бошлаган. Хави шогирдлари ўтган турда турнир жадвалининг сўнгги ўринларида бораётган «Гранада» билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашни «уддалаганди». Кўк-анорранглиларни олдинда ЕЧЛ 1/8 финалида «Наполи»га қарши кечадиган ўйин кутмоқда. «Селта» эса барча турнирлар доирасида сўнгги беш ўйиндан тўрттасида мағлуб бўлганди.
Биринчи бўлимни жамоалар эҳтиёткорлик билан ўтказишди. Каталонияликлар танаффусга қадар вақтнинг 70 фоиз қисмида тўпга эгалик қилишди, аммо «Селта» дарвозаси атрофида вазиятлар деярли бўлмади. Бошқа томондан мезбонлар ҳам амалда Марк-Андре тер Штегенни безовта қилишмади. Биринчи 45 дақиқаликдаги ягона гол — Роберт Левандовскийнинг индивидуал маҳорати натижасида урилди. Поляк ҳужумчиси тўпни бир тегинишда ўзига бўйсундирди ва иккинчи тегинишда уни узоқ бурчакка жойлади.
Роберт қаторасига учинчи турда ўз номини таблога ёздириб қўймоқда — бу ла лиганинг жорий мавсумида 11-голи бўлди. Танаффусга жамоалар дарвоза соҳасига аниқ борган иккитадан зарба билан йўл олишди. Қолаверса, «Селта» кутилган голлар кўрсаткичи (0,56 га 0,44) бўйича олдинда эди. Танаффусда Хави Роналд Араухони майдондан олди ва унинг ўрнига Иниго Мартинесни туширди.
Ўйин қайта бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб «Барса» гол ўтказиб юборди. Галисияликлар икки бор товонда берилган паслар билан ажойиб комбинация уюштиришди ва жамоа фахрий футболчиси Яго Аспас ҳужумни якунлаб берди. 36 ёшли испанияликнинг зарбасидан кейин тўп йўл-йўлакай Жюл Кундега тегиб дарвоза тўрига борди. Қолаверса, ушбу ҳужумчининг тер Стегенга урган ўнинчи голи бўлди – дарвозабонга бундан кўп голни ҳеч ким урмаган (иккинчи ўринда Карим Бензема - саккиз гол).
Иккинчи бўлимнинг бундай бошланиши «Барселона»га қўшимча мотивация бера олмади. Каталонияликлар тўпга эгалик қилишда давом этди, аммо вазиятлар жуда кам эди. «Барса»нинг ҳужумлари жуда узоққа чўзилар ва ҳеч қандай хавфли зарбага олиб бормасди. «Селта» футболчилари ортиқча зўриқмасдан ҳужумларни қайтарарди.
Барчаси «Барса»нинг «Балаидос»даги навбатдаги дуранггига қараб кетаётганди, аммо қўшимча дақиқаларда ҳал қилувчи юзага келди. Ламин Ямал керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлди ва жарима майдони ичида «Селта» футболчиси тўпни тепишга ҳаракат қилганида унинг орқа қисмига зарба бериб юборди. Арбитр дарҳол «нуқта»ни кўрсатди ва кўк-анорранглиларда ғалаба учун имкон пайдо бўлди. Левандовскининг зарбаси ўта ёмон чиқди ва унинг Жоржинио услубидаги зарбасидан кейин Висенте Гуайта тўпни осонлик билан қайтарди. Аммо «Селта» мухлислари хурсандчилигини тезда ҳафсаласизлик эгаллади. Дарвозабон зарба берилишидан олдин чизиқдан чиқиб кетгани маълум бўлди ва арбитр зарбани қайтадан ижро этиш кераклигини кўрсатди.

Левандовски иккинчи уринишда дарвозабонни доғда қолдирди — бу сафар зарба бурчакка аниқ борди. Бу унинг Испанияга келганидан бери урган 50-голи бўлди.
Барча турнирлар доирасидаги сўнгги тўққиз ўйиндан саккиз ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлай олмаган «Барселона» улкан қийинчилик билан чемпионатнинг 17-жамоасини мағлуб этди ва турнир жадвалидаги учинчи ўринни мустаҳкамлади. Ҳозирда кўк-анорранглилар «Атлетико»ни уч очкога ортда қолдирмоқда, «Жирона»дан эса икки очкога ортда бормоқда, аммо Каталониянинг иккинчи жамоасида битта захира ўйини бор.

Италия: ғалабасиз беш тур
«Верона» – «Ювентус» 2:2
Голлар: 1:0 – 11 Фолоруншо, 1:1 – 28, пеналти Влаҳович, 2:1 – 52 Нослин, 2:2 – 55 Рабио.
«Верона» – Монтипо, Давидович, Маняни, Кабал, Лазович (Рубен Винагре, 74), Дуда, Фолоруншо (Белаэн, 74), Суслов, Силва (Анри, 86), Тшатшуа (Коппола, 85), Нослин (Свидерски, 65).
«Ювентус» – Шченсни, Камбиязо (Веа, 82), Данило, Ругани, Гатти (Алекс Сандро, 57), Костич (Киеза, 57), Рабио, Локателли, Маккенни, Йилдиз (Алкарас, 66), Влаҳович (Милик, 81).
Ўтган турда «Удинезе»дан сенсацион равишда мағлубиятга учраган «Ювентус» скудеттодан умид узганди, жума кунги ўйинда захирада битта ўйини бор «Интер» «Салернитана»ни йирик ҳисобда тор-мор этиб (4:0), орадаги фарқни ўн очкога етказди. Массимилиано Аллегри жамоаси ҳозирда кичик инқироз ҳолатида, бир ойдан буён ғалаба қозонилмаган (=2-2). Веронада ҳам бу инқироздан чиқиш осон эмаслиги маълум бўлди. Фолоруншонинг тўпни ҳавода тўхтамасдан юқори бурчакка жойлашини тасодифга йўйиш мумкин, аммо «Верона»нинг иккинчи голи туринликлар мудофаасидаги камчиликларни кўрсатиб берди.
Меҳмонларнинг ҳужум чизиғида ҳам барчаси жойида эмас. Пеналти қўйилган вазиятда уларга маълум даражада омад кулиб боқди. Рабионинг иккинчи голини эса ҳақиқий жамоавий гол дейиш мумкин. Яна яхши ҳужумлар уюштирилди, аммо «иккинчи қават»дан зарбалар берган Влаҳович бошқа муваффақиятга эриша олмади. Жамоа кучли тўртликда мустаҳкам жойлашган, аммо якшанба куни «Милан» иккинчи ўринга чиқиб олиши мумкин.

Германия: «Байер» буюк рекорд арафасида
«Ҳайденҳайм» – «Байер» 1:2
Голлар: 0:1 – 45 Фримпонг, 0:2 – 81 Адли, 1:2 – 86 Кляйндинст.
«Ҳайденҳайм» – Мюллер, Траоре, Майнка, Гимбер (Пирингер, 82), Ференбаҳ, Мэлоуни, Бесте (Пик, 76), Бек (Доведан, 46), Шеппнер (Зесса, 63), Кляйндинст, Динкчи (Буш, 76).
«Байер» – Градецки, Фримпонг (Телла, 89), Та, Станишич, Инкапиэ, Грималдо, Жака, Андрих, Виртц (Ҳофманн, 88), Адли (Тапсоба, 88), Шик (Иглесиас, 74).
«Бавария»ни йирик ҳисобда енгганидан кейин «Байер» иккинчи бундеслигадан чиққан ва ўз уйида фаворитларга муаммо туғдира оладиган жамоани ҳам осонлик билан маҳв этди. Бунгача Ҳайденҳайм «Штутгарт» мағлуб бўлган, яқинда Дортмунднинг «Боруссия» клуби ғалабали сериясини тўхтатишга мажбур бўлганди (0:0). «Байер» билан ўйинда мезбонлар биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларгача туриб беришди, шундан кейин Адли Фримпонг учун гол урмаслик қийин бўлган вазият яратиб берди.
Леверкузенликларнинг латераллари ўйини — алоҳида санъат намунаси, чунки улар ўттизта голли ҳужумда иштирок этишган. Алекс Грималдода 17 (8+9) балл ва — Фримпонгда 13 (7+6). Уларсиз турнир жадвали етакчилиги ҳам бўлмасди, аммо барчасини ушбу жуфтлик ҳал қилмоқда, дейиш ҳам ўринсиз. Мавсумнинг биринчи давраси қаҳрамони Бонифасе жароҳат туфайли ўйнай олмаяпти, лекин мавсум кашфиётларидан бирига айланган Вирц бу сафар ҳам ақлли паси билан Адлига иккинчи голни уришда ёрдам берди. Ҳаби Алонсо ихтиёрида барча чизиқларда ажойиб ижрочилар мавжуд бўлган ажойиб жамоа тўпланган ва бу жамоа мавсумнинг 32 ўйинини мағлубиятсиз ўтказиб, «Бавария»га тегишли бўлган рекордни такрорлади. Кейинги ўйин 24 феврал куни «Майнц»га қарши бўлиб ўтади.
«Волфсбург» – «Боруссия» Д 1:1
Голлар: 0:1 – 8 Фюллкруг, 1:1 – 63 Герҳардт.
«Волфсбург» – Кастелс, Лакруа, Йенц, Мэле, Арнолд, Сванберг (Герҳардт, 46), Маер, Паредес, Баку, Беренс (Нмеча, 77), Винд (Сарр, 88).
«Боруссия» Д – Кобел, Рюэрсон, Зюле, Шлоттербек, Матсен, Ройс (Ўзжан, 79), Забитцер, Жан, Брандт, Санчо (Байно-Гиттенс, 79), Фюллкруг (Мукоко, 85).
«Боруссия» учун Волфсбургдаги ўйин омадли бошланганди, Ройснинг зарбаси ўхшамаган бўлса-да, Фюллкруг тўпни дарвоза тўрига олиб кирди ва қаторасига еттинчи ўйинда голли ҳаракат қайд этди (5+2). Меҳмонлар учун биринчи бўлимдаги энг хавотирли вазият эса узоқ даволанишдан кейин сафга қайтган Кобелнинг жароҳат олиши бўлди. Яккакурашдан кейин газонга қулаган дарвозабон шифокорларни кутиб ўтирганида мезбонлар у томон турли предметларни улоқтира бошлашди.
Якунда жиддий шикастланишдан қутулиб қолган Кобел Беренснинг зарбасидан кейин тўпни дарвоза устуни томон буриб юборишга эришди ва шу вазият ўйин табиати ўзгараётгани ҳақидаги сигнал эди. Танаффусдан кейин «бўрилар» босимни кучайтиришди, Кобел рикошет орқали келган зарбани қайтаришига тўғри келди, аммо бошқа вазиятда у Ройсга ёрдамга етиб бора олмади. Марко дарвоза тўрига кириб кетаётган тўпни боши билан тўхтатди, аммо бу вақтда биринчи зарбага сакраб бўлган дарвозабон Герҳардтнинг зарбасига улгурмади. Бу гол «Боруссия» футболчиларини сергаклантирди, жамоа фаоллашди, аммо вазиятлардан фойдаланилмади ва муҳим очколар бой берилди.
«Дармштадт» – «Штутгарт» 1:2
Голлар: 0:1 – 14 Гирасси, 0:2 – 90 Дауд, 1:2 – 90 Зайдел.
«Дармштадт» – Шуэн, Бадер, Циммерманн, Кларер (Нюрнбергер, 46), Гиясула (Вилҳелмссон, 86), Карич (Торзиелло, 74), Ҳолланд, Мелем (Шнеллҳардт, 86), Юстван, Полтер, Пфайффер (Зайдел, 74).
«Штутгарт» – Бредлов, Штенцел, Антон, Ито, Миттелштедт (Стергиу, 81), Каразор, Штиллер, Фюрих (Жон Ву Ен, 72), Левелинг (Вагноман, 46), Гирасси (Мийо, 63), Ундав (Дауд, 81).
Четлатиш: Штенцел (45).
РБ «Лейпциг» – «Боруссия» М 2:0
Голлар: 1:0 – 14 Симонс, 2:0 – 57 Опенда.
РБ «Лейпциг» – Гулачи, Хенрихс, Орбан, Клостерманн (Симакан, 23), Раум (Лукеба, 78), Шлагер, Олмо (Баумгартнер, 78), Айдара (Зайвалд, 67), Симонс, Поулсен (Шешко, 67), Опенда.
«Боруссия» М – Николас, Скалли (Нгуму, 59), Элведи, Вебер (Лайнер, 59), Итакура (Фридрих, 69), Нетц, Вайгл, Коне, Райтц (Фукуда, 85), Хак (Онора, 69), Сиебатшо.
Огоҳлантиришлар: Элведи (8), Шлагер (27), Итакура (33), Коне (44), Вайгль (46), Сиебатшо (83)
Дортмунд қаторасига иккинчи сафар ўйинида дуранг ўйнаш билан ўз рақобатчиларини хурсанд қилди. Хусусан, «Штутгарт» ўз таъқибчисининг очко йўқотишидан фойлаланиб, тўртинчи ўрин билан орадаги фарқни беш очкога етказди, «Дармштадт»га қарши ўйин бошида Гирассининг голи ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Африкиа кубогига кетиб, жароҳат билан қайтган гвинеялик ҳужумчи ўрнини январ ойининг энг яхши футболчисига айланган Ундав билинтирмай турди, аммо энди чемпионатнинг энг яхши тўпурарларидан бири яна катта саҳнага чиқди. Бурчак зарбасидан кейин ҳисобни очган Гирасси голлари сонини 22 тага етказди, жамоа тарихида бирор футболчи бундеслигада мавсумнинг 18 ўйинидан кейин бу каби сермаҳсулликка эришмаганди.
«Лейпциг» ҳам ўйинлар куни якунида ўзи учун керакли натижага эришди. Марко Розе жамоаси йилни яхши бошлай олмаганди, аммо сўнгги уч турда етти очко жамғаришга эришди. Энди ЕЧЛга йўлланма берувчи ўринга етишга бир очко қолган. Шанба куни «ҳўкизлар» жамоасида барча яхши ҳаракат қилди. Хави Симонс жарима майдонига кираётиб Поулсендан пас қабул қилиб олди ва қисқа танаффусдан кейин яна гол урди. Шлагер эса ўз жамоаси жарима майдони атрофида туриб Опендани яккама-якка вазиятга чиқариб юборди, ҳужумчи эса тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлади. Белгиялик футболчи офсайдда қолгандек кўринганди, аммо VAR кўпчилик томошабинлар каби дастлаб голни бекор қилган ҳакам ҳам хато қилганини кўрсатди.

Франция: Мбаппенинг табассуми
«Нант» — «ПСЖ» 0:2
Голлар: Эрнандес (60), Мбаппе (78, пеналти).
«Нант» – Дескам, Паллуа, Кастеллетто, Зезе, Коцца, Сиссоко (Мутуссами, 79), Чиривеля, Дуглас, Коко (Аблин, 79), Кадевере (Траоре, 62), Муҳаммад (Саймон, 74).
«ПСЖ» – Доннарумма, Маркинос (Лукас Бералдо, 70), Данилу Перейра, Эрнандес, Угарте, Витиня, Заир-Эмери, Ли Кан Ин (Дембеле, 61), Асенсио (Мбаппе, 62), Барколя (Гонсалу Рамуш, 46), Коло-Муани (Ҳакими, 62).
Огоҳлантириш: Сиссоко (77).
Сўнгги кунлар Мбаппе «Реал»га ўтиши кутилаётгани ҳақидаги хабарлар билан ўтди. Шу туфайли Килиан бу миш-мишлар фонида қандай ўйин кўрсатишини кузатиш қизиқ эди. Аммо у қаторасига иккинчи турни захира ўриндиғида бошлади. У ўтган турда «Лилл»га қарши ўйинда майдонга умуман тушмаганди, бош мураббий уни Чемпионлар лигаси учун асраганди. Бу сафар ҳам унинг захирада қолишини унинг жазоланиши сифатида қараш ўринсиз, чунки жамоанинг бошқа етакчиларига ҳам дам берилганди.
Майдонга тушганлар эса қаттиқ тер тўкишига тўғри келди. Биринчи бўлим охирида мезбонлар сафида Паллуанинг голи офсайд туфайли бекор қилинди. Бундан олдинроқ эса Маркинос яқин масофадан туриб бўш бурчак томон йўналтирилган зарбани тўсиб қолганди. Иккинчи бўлимда эса Эрнандес ҳисобни очишига рикошет ёрдам бериб юборди. Айни шу паллада майдо четида Париждаги энг яхши дўсти Ҳакими билан бирга юзида нимтабассум билан Мбаппе кўриниш берди. У пеналти ишлаб, уни ўзи аниқ ижро этгач янада ёйилиб табассум қилди ва ўйин якунлангани ҳақидаги ҳуштак янграганида янгича нишонлаш услубини намойиш этди.

Кун статистикаси
- «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри «катта олтилик» жамоаларига 5 та гол урди, ундан фақат Лондон клублари жабрланган.
- «Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаҳович йил бошидаги олти ўйинда 7 гол урди. Сўнгги ўттиз йилликда бундан яхшироқ серия фақат Криштиану Роналдуда (10) бўлган.
- Ҳоланд «Челси»га қарши ўйинда 9 бор зарба йўллаб, кутилган голлар коэффициенти (xG) бўйича 1,71 кўрсаткичини қайд этди — бу ушбу норвегиялик ҳужумчининг «Манчестер Сити» сафида гол урмаган ўйинларидаги максимал кўрсаткич.
- «Наполи» ҳимоячи Ди Лоренцо ўтган йил бошидан буён 9 голга узатма берган. Бу унинг А Сериядаги амплуадошлари орасида энг юқори натижа.
- Дисаси 16 марта тўпни жамоаси жарима майдонидан узоқлаштирган — бу «Челси» футболчилари учун сўнгги саккиз мавсумдаги энг яхши натижа.
- «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛда 30 ўйинни гол ёки ва голли узатмасиз тарк этмаган. Мисрлик футболчидан олдинда фақат — Уэйн Руни (36), Тиерри Анри (32) ва Алан Ширер (31).
- «Аугсбург» дарвозабони Дамен бундеслигада 35 ўйин ўтказди ва бундай оралиқда бирор марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олмаган илк дарвозабонга айланди.
- «Челси» ҳужумчиси Стерлинг АПЛдаги голлари сонини 121 тага етказиб, лиганинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида Стивен Жеррардни ортда қолдирди.
Мавзуга оид
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
11:01 / 19.05.2026
«Арсенал» ғалабали серияни давом эттирди ва чемпионликка яқинлашди
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026