Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Британияга ҳамширалар ишга юборилади
Бу масалада иш берувчи ташкилот билан келишувга эришилган.
Энди Ўзбекистондан Британияга ҳамширалар ҳам ишга юборилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграция агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, агентлик бу масалада британиялик иш берувчи ташкилот билан келишувга эришган.
“Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграция агентлиги кўплаб юртдошларимиз мурожаатларидан келиб чиқиб, Буюк Британияга тиббиёт соҳасига ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича иш берувчи ташкилот билан келишувга эришди. Ушбу келишувга мувофиқ, яқин кунларда инглиз тилини биладиган ҳамширалар учун Буюк Британияда ишлаш бўйича эълон берилиши режалаштирилмоқда”, дейилади агентлик тарқатган хабарда.
Маълумот учун, шу пайтгача Ўзбекистондан Британияга асосан қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиш учун одам юборилаётганди.
Аввалроқ ўзбекистонликлар учун Жанубий Корея қарийб 40 мингта бўш иш ўрни таклиф этаётгани, Германияга эса 50 минг одам юборилиши мумкинлиги хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026