Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одам савдосида айбланган «Моня» Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
«Моня» лақаби билан танилган Мунисахон Алижонова Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. У 2023 йилда одам савдосида айбланиб, қидирувга берилганди. У йил бошидан буён худди шу айблов билан Ўзбекистонга депортация қилинган тўртинчи аёл бўлди.
Ўзбекистон ИИВ одам савдосида айблаб қидирувга берган 23 ёшли Мунисахон Алижонова 21 феврал куни Туркиядан депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар берган.
«Моня» лақаби билан танилган ушбу аёл 2023 йилдан буён қидирувда бўлган. У 13 феврал куни Туркия полицияси ва Ўзбекистон ИИВ Тезкор-қидирув департаменти қидирув бошқармаси ҳамкорлигида Истанбул шаҳрида ўтказилган тадбирда қўлга олинганди.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралган.
Бу йил бошидан буён одам савдосида айбланган аёллар Туркиядан депортация қилиниши билан боғлиқ учинчи ҳолатдир. 10 январ куни «Мадам Клод» лақаби билан танилган Нилуфар Мирханова, 24 январ куни — Дилноза Умарова ва Мавлудахон Ўлмасова Ўзбекистонга депортация қилинганди.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
09:34 / 18.04.2026
Тошкентда одам савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди
14:20 / 23.02.2026
Instagram орқали алданган қизлар: Бухорода жиноий гуруҳ қўлга олинди
22:20 / 03.02.2026