Ўзбекистон | 08:20 / 23.02.2024
6082
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда автомобиллар ҳаракатини қисқартиришга қаратилган лойиҳа ўтказилади 

Тошкент шаҳрида ҳар ойда бир марта ўтказиладиган «Автомобилсиз кун» лойиҳаси тасдиқланди. Давлат органлари раҳбарлари ва ходимларига ишга жамоат транспортида келиш орқали намуна кўрсатиш топширилди.

Фото: Kun.uz

Тошкентда ҳар ойнинг бир иш кунида автомобиллар ҳаракатини қисқартиришга қаратилган «Автомобилсиз кун» жамоат лойиҳаси ўтказилади.

Автотранспорт воситалари чиқинди газларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида кенг жамоатчилик вакиллари ва экологик фаолларнинг ушбу таклифи 21 февралдаги фармон билан тасдиқланди.

Чеклов жамоат транспорти, шунингдек, махсус ва шошилинч ёрдам хизматлари автомобилларига тааллуқли бўлмайди.

Бинолари Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва бошқа ходимларига жамоат транспортида иш жойига келиш орқали шахсий намуна кўрсатиб бориш топширилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид