Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси Ўзбекистонга 100 млн доллар ажратади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида 100 млн долларлик «Мурабаҳа» молиялаштириш битимини ва агентлик келишувини имзолади.

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
4 март куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ITFC ўртасида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида 100 млн доллар миқдоридаги «Мурабаҳа» молиялаштириш битими ва агентлик келишуви имзоланди.
Вазирлик хабарига кўра, битим Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Маблағ 24 ойгача бўлган муддатга қулай шартларда икки траншда ажратилади. Ушбу маблағлар Ўзбекистон аҳолисининг эҳтиёжларини қондириш, мамлакат аграр секторининг барқарорлиги ва ривожланишини қўллаб-қувватлашга имкон беради.
Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ислом тараққиёт банкининг асосий институти бўлиб, унинг вазифаси Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий ўсиш ва савдони ривожлантиришни рағбатлантиришдан иборат.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

13:25 / 20.08.2024
38 фоиз тадбиркорлар ислом молияси асосида ресурс олиш истагида — Президент

23:01 / 20.05.2024
“Ислом молияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёр” — Беҳзод Ҳамроев

17:10 / 07.03.2024
“Ўзбекистонга ислом молиясини кенгайтириш бўйича кўмак кўрсатишда давом этамиз” — ITFC директори

13:50 / 17.10.2023