Тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровларда уларнинг 38 фоизи ислом молияси асосида ресурс олиш истагини билдирган.

Бу ҳақда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ўтган ойда микромолия ташкилотларига исломий шартлар асосида хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

“Тайёрланган янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, ислом молияси билан банклар ҳам ишлаши мумкин бўлади. Бу – янги молиявий хизматлар тақдим этилиши, кўп инвесторлар кириб келиши ва 5 миллиард долларлик қўшимча ресурс пайдо бўлишига туртки беради”, - деди Президент.

Аввалроқ, Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев ислом молияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани, лойиҳа йил охиригача парламентга киритилишини маълум қилганди.

Базавий қонунларимизни 2024 йилда якунига етказсак, қолган банкларда ҳам бу хизматлар оммалашишига ҳам талаб бор, ҳам шароит яратилади, деганди МБ раиси ўринбосари.

Ўзбекистонда ислом молияси

Ўзбекистон расмийлари банк сектори ва ташқи савдони ривожлантириш мақсадида ислом иқтисоди бошқаруви ва ислом молиявий институтларини жорий қилиш нияти ҳақида 2017 йилдан буён айтиб келади.

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш мақсадида Ипак йўли банки Ислом тараққиёти корпорациясидан 2006 йили 2 миллион, 2010 йил 5 миллион, 2017 йилда эса 14 миллион доллар маблағ жалб қилган.

2018 йил июл ойидан бошлаб яна икки банк: Трастбанк ва Инфинбанк Ислом тараққиёти корпорацияси билан молиявий ҳамкорликни йўлга қўйди. Кўп ўтмай, Ислом тараққиёти корпорацияси Ўзбекистондаги 6та институт: Капиталбанк, Асакабанк, Туронбанк, Ҳамкорбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Asia Alliance bank билан