Ўзбекистон Марказий банки АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курсини 11 июн учун 12 674,37 сўм деб белгилади. Бу – 2024 йил 5 сентябрдан кейинги давр учун минимум кўрсаткич бўлди.

Сўнгги 2 ҳафтада сўм долларга нисбатан 2 фоизга мустаҳкамланиб, 1 АҚШ доллари 265 сўмга арзонлашди. Йил бошига нисбатан долларнинг арзонлашиши 1,8 фоизни ташкил этмоқда.

Бугун, 10 июн куни Америка валютаси аксарият тижорат банкларида 12 750 сўмдан 12 780 сўмгача бўлган қийматда сотилди.

Сўнгги бир йилликдаги динамика

Сўмга нима бўляпти?

Иқтисодчи Миркомил Холбоев сўмнинг ўртача курси сўнгги 7 сессияда 0,8 фоизга мустаҳкамлангани сабабларини санаб ўтди.

Ҳамкор давлатлар валюталари. Сўнгги кунларда ҳамкорларимиз валюталарининг нисбатан мустаҳкамланиш тенденцияси кузатилмоқда. Хусусан, июн ойи бошидан буён рублнинг ўртача курси олдинги 6 сессиядаги ўртача курсга нисбатан 0,4 фоизга мустаҳкамланган. Май ойидаги ўртача курсга нисбатан эса 1,5 фоизга мустаҳкамланди.

Тенгенинг ўртача курси майга нисбатан 0,3 фоизга мустаҳкамланган (ой боши ва 10 сана ўртасидаги мустаҳкамланиш эса 0,5 фоиз атрофида). Ҳамкорларимиз валюталарининг мустаҳкамланиши улардан пул ўтказмаларининг ўсишига ва миллий валютамиз мустаҳкамланишига замин яратади.

Сўнгги ҳафтада доллар индекси нисбатан барқарор сақланаётган бўлса-да, ҳалигача нисбатан қадрсизланиш фазада қолмоқда. Хусусан, ой бошидан буён бироз 0,1 фоизга қадрсизланган бўлса-да, сўнгги бир ойда 2,5 фоиз атрофида қадрсизланганлигини