Ўзбекистон | 18:29 / 12.03.2024
3159
1 дақиқада ўқилади

Учтепа туманида электр вақтинча ўчирилади

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги айрим маҳаллаларда 13 март куни электр энергияси вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш сабаб бўлади.

Учтепанинг қуйидаги манзилларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • «Бешқайрағоч», «Шофайзибоғ», «Нишабариқ», «Дегрез» ҳамда «Ибрат» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид