Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литвада Россия давлат рақамига эга биринчи автомобил ушланди
Мядининкай назорат-ўтказиш пунктида россиялик аёлга тегишли қиймати 40 минг евродан ортиқ бўлган Audi Q7 ушланди. Молдова фуқароси бўлган ҳайдовчи Беларусга кетаётган бўлиб, янги қоидалар ҳақида билмаган.
Литва божхоначилари Россия давлат рақамларига эга бўлган автомобиллар учун тақиқ жорий қилинганидан бери биринчи марта машинани ушлади. 12 март, сешанба куни Мядининкай назорат-ўтказиш пунктида Россия рақамларига эга Audi Q7 тўхтатиб қолинди, деб хабар бермоқда Delfi портали.
Машина Украина эҳтиёжлари учун топширилади
Молдова фуқароси автомашинани Литвадан Беларусга ҳайдаб кетаётган эди, эркак машинада ёлғиз бўлган, бироқ кейинроқ маълум бўлишича, автомобил эгаси Россия фуқароси ҳисобланган. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у янги қоидалардан бехабар бўлган. Қиймати 41 690 евро бўлган автомашина ушланиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди. Энди ҳайдовчи жаримага тортилади ва автомобили мусодара қилинади, у катта эҳтимол билан Украина эҳтиёжлари учун ўтказилади, деб ёзади Delfi.
Мядининкай назорат-ўтказиш пунктида Россия давлат рақамларига эга бўлган биринчи автомобил ушлангани ҳақидаги маълумотни Литва божхона бошқармаси матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.
Литва Россия рақамларига эга автомобиллар мусодара қилиниши ҳақида огоҳлантирди
Март ойи бошида Вилнюс Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларини келтириб, 11 мартдан бошлаб Россия рақамларига эга автомобиллар мусодара қилиниши ҳақида огоҳлантирган эди. 2023 йил сентябр ойидан бошлаб Литва, Латвия ва Эстонияда Россия давлат рақамларига эга автомобилларни олиб кириш тақиқланган. Ҳайдовчи Европа Иттифоқи томонидан киритилган чекловлардан бехабар эканини айтди.
Литва расмийларига кўра, 11 мартгача мамлакатда рўйхатдан ўтказиш ёки ҳудудни тарк этиш тўғрисидаги расмий кўрсатмаларига қарамай, Россия давлат рақамларига эга ўнлаб автомобиллар ҳамон мамлакатда қолмоқда.
Мавзуга оид
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
17:38 / 09.06.2026
Бир йилда битта машинага сертификат чеклови бекор қилинди: бу нимани англатади?
21:37 / 05.06.2026