Ўзбекистон | 12:08 / 15.03.2024
4888
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Ўзбекистондан 100 та автобус сотиб олади

Ўш шаҳар ҳокимлиги Самарқанд автомобил заводидан (SamAuto) 100 дона Isuzu SAZ LE-60 йўловчи автобусини харид қилади. 

Қирғизистон Ўзбекистондан 100 дона Isuzu SAZ LE-60 йўловчи автобуси сотиб олади.

13 март куни Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси офисида Қирғизистоннинг Ўш шаҳар ҳокимлиги билан лизинг шартномаси имзоланди. Жамғарма Самарқанд автомобил заводи (SamAuto) томонидан ишлаб чиқарилган паст полли йўловчи автобусларини харид қилишни молиялаштиради.

Мазкур автобуслар Ўш жамоат транспорти паркини кенгайтиради ва модернизация қилади.

Шартнома тараққиёт жамғармаси учун иккинчиси бўлди. Феврал ойи охирида ҳам ЎҚТЖ «Акун» ЁАЖ билан SamAuto компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 10 та ўртача юк кўтарувчи Isuzu юк автомашинасини лизингга олиш бўйича шартнома имзоланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид