09:30 / 19.03.2024
6091

Байрам кунларида Тошкентдаги жамоат транспорти ҳаракати тартиби маълум қилинди

Тошкент шаҳрида автобуслар 21, 22, 23, 24 март кунлари якшанба куни учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.

Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига биноан, Наврўз байрамини нишонлаш мақсадида 21-24 март кунлари дам олиш кунлари этиб белгиланган.

Шу муносабат билан, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қандай тартибда ташкил этилиши тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра:

  • 2024 йил 21 март, пайшанба - Наврўз байрами, дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 22 март, жума - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 23 март, шанба - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 24 март, якшанба - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Top