Озарбойжон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик қилинади
Тегишли халқаро шартнома президент томонидан тасдиқланди.

Фото: azerbaijan.az
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳукуматлари ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим 2023 йил 22 август куни Боку шаҳрида имзоланган эди.
Энергетика вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид

13:16
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди

07:49 / 10.04.2025
Озарбойжон Шимолий Кипрни қўллаб-қувватлади

16:59 / 08.04.2025
Полша бизнес-миссияси UzFood 2025 халқаро кўргазмасида иштирок этди

08:41 / 08.04.2025