Ўзбекистон | 09:52 / 20.03.2024
2482
1 дақиқада ўқилади

Бизнес-омбудсманга асосан Тошкент шаҳридаги тадбиркорлар мурожаат қиляпти

Январ-феврал ойларида мурожаатлар асосида тадбиркорларга 1,94 млрд сўм ундирилишида ёрдам кўрсатилди. Бизнес-омбудсман девони тадбиркорларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 981 млн сўм асоссиз тўланган солиқ суммаларини қайтаришда, 146 млн сўмдан ошиқ кредит ажратилишида ҳам кўмаклашилган.

Жорий йилнинг январ-феврал ойларида тадбиркорлардан 1 587 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан кўриб чиқилган 735 та мурожаатнинг 329 таси (45 фоиз) бўйича тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган ва 406 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри (350 та), Тошкент (174 та) ва Қашқадарё (140 та) вилоятларига тўғри келади.

“Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали жорий йилнинг ўзида 1 092 та мурожаат бўйича 1 666 та масала келиб тушган бўлиб, шундан 1 092 таси кўриб чиқилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид