Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири G7 давлатлари элчилари билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва "Катта еттилик" мамлакатлари элчилари савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Фото: ТИВ
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча "Катта еттилик" мамлакатларининг элчилари билан учрашув ўтказди.
"Катта еттилик" мамлакатларининг элчилари – Жонатан Хеник жаноблари (АҚШ), Тимоти Смарт жаноблари (Буюк Британия), Орелия Бушез хоним (Франция), Тило Клиннер жаноблари (Германия), Агостино Пинна жаноблари (Италия), Алан Хемсон жаноблари (Канада), Такаши Хатори жаноблари (Япония) ҳамда Шарлотта Адриан хоним (Европа Иттифоқи) билан учрашдик", - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Қайд этилишича, савдо тўсиқларини бартараф этиш, янги ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларини яратиш, кооперация лойиҳаларига инвестиция жалб этиш ва бошқа масалалар юзасидан умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидлаб ўтилган.
Мавзуга оид
12:03
G7 ва ХЭА ҳозирча ўз нефт захираларидан фойдаланмайди
21:13 / 09.03.2026
G7 давлатлари ҳозирча стратегик нефт захираларини ишлатмасликка келишиб олди
18:22 / 08.03.2026
Бахтиёр Саидов Эрдўған билан учрашди
10:23 / 04.03.2026