Бошқарма ахборот хизмати фуқаролардан ҳайдовчилик гувоҳномасига ёки етарлича малакага эга бўлмай туриб автомобиль бошқармасликни сўраган.
Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди
Сариосиё туманида аёл киши бошқарувидаги Nexia 3 йўлдан чиқиб кетиб, бетон тўсиққа урилган. Автомобилда ёнғин рўй берган, аёл ва унинг икки фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна икки киши шифохонага ётқизилган.
27 март куни соат 15:40 атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида юз берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши вафот этди.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар беришича, 41 ёшли аёл ҳайдовчилик гувоҳномасисиз Nexia 3 автомобилида Сангардак-Денов йўналишида ҳаракатланган. Туманнинг Нилу маҳалласи ҳудудида тезликни меъёридан ошириши оқибатида тик нишабликда бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, бетон тўсиққа урилган.
Автомобилда ёнғин юзага келган. Бунинг оқибатида ҳайдовчи ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари воқеа жойида ҳалок бўлган.
Шунингдек, автомобилда бўлган ҳайдовчининг яна бир фарзанди ҳамда яқин қариндоши (автомобил эгаси) оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026