Тошкент-Мумбай йўналишида ҳаво қатнови йўлга қўйилди
Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси томонидан Тошкент ва Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри ўртасидаги ҳаво қатнови йўлга қўйилди.
"Дунё" хабарига кўра, энди мазкур иккита йирик мегаполис ўртасида Airbus A320 Neo ҳаво лайнерларида ҳафтасига икки марта парвозлар амалга оширилади.
Янги халқаро ҳаво кўпригининг барпо этилгани қарийб 120 миллион аҳоли яшайдиган Маҳараштра штати ҳамда унга қўшни ҳудудларнинг тадбиркорлари, академик доиралар вакиллари, маданият ва бошқа соҳалар ходимлари учун икки томонлама алоқаларни яна мустаҳкамлаш учун қулай шароит яратди. Шунингдек, саёҳат ишқибозлари учун туризмнинг янги йўналишлари, жумладан, тоғ-чанғи, зиёрат, экологик турларини ўзлаштириш, никоҳ маросимларини ўтказиш, кино ижодкорлари томонидан фильмлар суратга олишда янги локациялар кашф қилиш учун кенг имкониятлар тақдим этмоқда.
Мумбайдан Ўзбекистон пойтахти томон йўл олган биринчи рейс 70 фоиздан кўпроқ миқдорда тўлдирилди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг хорижий давлатлар, жумладан, Ҳиндистонга парвоз географияси кенгайиб боряпти, Мумбайга авиақатновлар қайта йўлга қўйилгач ҳинд шаҳарларига парвозлар сони ҳафтасига тўққиз мартага етди.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024