Пискент туманига янги ҳоким тайинланди
Туманга сўнгги бир йилдан ортиқ вақт давомида раҳбарлик қилган Нодирбек Ёқубов лавозимини тарк этган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
11 апрел куни Халқ депутатлари Пискент тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокидаги йиғилишда Пискент тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Ёқубов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, Музаффар Арипов Пискент тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Музаффар Арипов 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Тайинловга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.
Нодирбек Ёқубов Пискент туманига 2023 йил январидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди. У муқаддам 2018–2023 йилларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ўн минглаб истеъмолчиларни «светсиз» қолдирди
Жамият | 22:06
-
Трамп урушни тўхтатиш ҳақида Путин билан телефон орқали гаплашишини айтди
Жаҳон | 21:30
-
Ўзбекистонда миллионлаб ёшларни бирлаштираётган йирик фестивал ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 21:02
-
«Янги дарахт – янги нафас» республика экочемпионати ўтказилади
Ўзбекистон | 21:00
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025