Яшил энергетикага ўтиш: бу борада Ўзбекистон қайси босқичда?
Ўзбекистонда 2024 йилда «яшил энергия» ҳажми 13 миллиард киловатт-соатга, унинг мамлакат иқтисодиётидаги жами улуши эса 15 фоизга етиши кутиляпти. Бу борадаги ишларни яна ҳам тезлаштириш учун эркин бозор яратган ҳолда соҳага етарли даражада инвестиция жалб қилиш талаб этилади.

Фото: Энергетика вазирлиги
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган бир қанча лойиҳалар амалга ошириляпти. Жамият ва давлат ҳаётида кузатилаётган бу каби ўзгаришлар, энг аввало, электр энергиясига бўлган эҳтиёж ҳам ўсишига олиб келмоқда. Республикадаги электр энергиясининг катта қисми иссиқлик электр станцияларида (ИЭС) ишлаб чиқарилади. Ўз навбатида, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш масаласи бугунги кундаги энг муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш кун сайин муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.
Ўзбекистон яшил энергетикага қандай ўтмоқда?
Яшил энергетикани ривожлантириш учун катта миқдорда молиявий сармоя талаб этилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда энергетика соҳасига инвесторларни жалб қилиш потенциали ҳам, соҳага хорижий инвесторлар томонидан билдирилаётган қизиқиш ҳам мавжуд.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирга қадар соҳага 2,1 миллиард долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестиция кириб келган, яна 13 миллиард долларлик лойиҳалар амалга ошириляпти. Деярли барча вилоятларда замонавий қуёш ва шамол электр станциялари барпо этилмоқда.
Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарёда умумий қуввати 1,6 GW 9 та йирик қуёш ва шамол электр станциялари ишга тушди. Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ҳамда Тошкент вилоятларида эса 183 MW қувватга эга 6 та йирик ва кичик ГЭСлар фойдаланишга топширилган.
Шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорларга тегишли бинолар ва аҳоли хонадонларида умумий қуввати 457 MW’га тенг қуёш панеллари ўрнатилган.
Охирги 4-5 йилда жами қуввати 7047 MW’га тенг бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан ҳамкорликда 21 та битим ҳамда жами қуввати 2030 MW бўлган 5 та ўз эҳтиёжи учун ишлаб чиқарилган электр энергиясини транспортировка қилиш бўйича шартномалар тузилган.
Кейинги йилларда қандай лойиҳалар амалга оширилади?
2024 йилда «яшил энергия» ҳажми 13 миллиард kWh’га, унинг мамлакат иқтисодиётидаги жами улуши 15 фоизга етиши кутиляпти.
2025 йилда Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 MW’дан бўлган 2 та ҳамда 2026 йилда Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 1600 MWʼга тенг бўлган 4 та шамол электр станцияси ишга туширилади.
Ишлар тизимли амалга оширилса 2026 йилга бориб, Ўзбекистонда умумий қуввати 8000 MW’дан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари, 868 MW қувватга эга янги гидроэлектр станциялари иш бошлайди.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, соҳага етарли даражада инвестиция жалб қилиш учун эркин бозор яратиш талаб этилади. Бозорни бир кунда яратиб бўлмайди, бу жуда мураккаб иш, аммо амалга ошириш имконсиз бўлган вазифа ҳам эмас. Кўплаб мамлакатлар бу йўлни босиб ўтган, Ўзбекистонда ҳам бу борада тизимли ишлар қилиняпти. Муқобил энергия манбалари соҳадаги аксарият муаммоларга ечим бўла олади. Аммо уни истеъмолчиларга етказиш учун ҳам мукаммал ва эскирмаган инфратузилма керак. Буни эса фақат бозор қонунлари жорий қилинган соҳада амалга оширса бўлади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди
Жаҳон | 22:54
-
Дунёдаги энг тез фуқаролик самолёти учишга тайёр
Жаҳон | 21:42
-
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда
Ўзбекистон | 21:25
-
Эрон ва АҚШ Уммонда ядровий келишув бўйича илк музокараларни ўтказди
Жаҳон | 21:19
Мавзуга оид

21:05 / 27.03.2025
Ўзбекистон олдида турган 5 та асосий хавф-хатар. Уларни қандай енгиш мумкин?

15:52 / 21.03.2025
Трамп Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади

11:34 / 19.03.2025
Олмаотада Ўрол Тансиқбоев асарларининг кўргазмаси очилди

12:47 / 17.03.2025