Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Афросиёб» электропоезди чипталари нархи оширилади
15 майдан бошлаб эконом класс чиптаси 20 фоизга, бизнес класс чиптаси 30 фоизга, VIP класс чиптаси 40 фоизга қимматлайди.
2024 йил 15 майдан бошлаб, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди чипталари нархи эконом класс учун 20 фоизга, бизнес класс учун 30 фоизга, VIP класс учун 40 фоизга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.
Қайд қилинишича, чипталар нархи «темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш мақсадида» оширилмоқда.
Чипталарнинг янги нархлари қуйидагича бўлади:
«Тошкент — Бухоро» йўналишида:
- VIP 890 минг сўм;
- Бизнес 600 минг сўм;
- Эконом 403 минг сўм;
«Тошкент — Қарши» йўналишида:
- VIP 747 минг сўм;
- Бизнес 507 минг сўм;
- Эконом 338 минг сўм;
«Тошкент — Самарқанд» йўналишида:
- VIP 554 минг сўм;
- Бизнес 358 минг сўм;
- Эконом 244 минг сўм.
Мавзуга оид
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
15:35 / 16.05.2026
“Саёҳатчи кўп, темирйўл эса битта” – чипта етишмовчилигига қачон барҳам берилади?
21:24 / 10.04.2026
АҚШ элчихонаси ЖЧ-2026 чиптаси эгалари учун виза суҳбатига ёзилиш тартибини эълон қилди
19:21 / 21.03.2026