Полша Ўзбекистонда тахограф қурилмаларини ишлаб чиқариши мумкин
Ўзбекистонлик мутахассислар юк ташиш назорати соҳасида Полша тажрибасини ўрганмоқда.
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов бошчилигидаги делегациянинг Полшага хизмат сафари уюштирилди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Ташриф доирасида Полша Инфратузилма вазирлиги Автомобил транспорти департаменти директори Рената Рихтер билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва Полша Инфратузилма вазирлиги ҳузуридаги Автомобил транспорти бош инспекцияси ўртасида халқаро автомобилда юк ташиш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик, хусусан Полшанинг бу борадаги илғор тажрибасини республикада жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Делегация аъзолари Гроец шаҳридаги текшириш жойига ташриф буюриб, Полша Автомобиль транспорти бош инспекцияси вакиллари билан биргаликда рейд тадбирларида иштирок этди. Вазн ва ҳажм параметрлари, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига амал қилиши, шунингдек, халқаро юкларни ташиш учун рухсатномаларни текшириш жараёни бўйича Полша тажрибаси ўрганилди.
Бундан ташқари, Тихи шаҳрида Infolab Narloch компанияси раҳбари Пшемислав Нарлох билан музокаралар ўтказилди. Унда ушбу корхона билан биргаликда Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қиладиган тахограф қурилмаларини (кардридер ва Tachospeed ахборот тизими) ишлаб чиқариш бўйича инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
13:14 / 09.11.2024
Полша: РФ махсус хизматлари АҚШга рейсларда портлашлар тайёрлаган бўлиши мумкин
23:43 / 05.11.2024