Жаҳон | 21:46 / 27.04.2024
30761
2 дақиқада ўқилади

Ота ўзи билан яшашни хоҳламаган ўғлини калтаклагани акс этган видео тарқалди

Ота ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлган, ўғил у билан кетишни истамаган, шунда унга зўравонлик ишлатилган. Зўравон ота жазога тортилди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида ўғлини онасидан мажбуран ажратиб олиб кетмоқчи бўлган ва уни калтаклаган ота 5 суткага қамалди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди. 

Қайд қилинишича, 23 март куни ота (М.Х.) Чилонзор туманидаги дўконга бориб, у ердан ўғлини олиб кетмоқчи бўлган. Аммо ўғил у билан кетишни истамаган. Шунда ота унга зўравонлик ишлатган. 

Ҳолат бўйича ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилганда, эр ва хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам равишда юз бергани, 2 феврал куни Ўртачирчиқ тумани ИИБ томонидан онага ҳимоя ордери берилгани аниқланган. Шундан сўнг, маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар судга юборилган. 

2024 йил 27 апрел куни M.X. суд томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (Майда безорилик) ва 185-(2) моддалари (Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) бўйича айбдор деб топилиб, 5 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

 

Мавзуга оид