Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzIMEI’даги давлат улуши хусусийлаштирилади
Information Technology Center МЧЖдаги 49 фоиз давлат улуши сотилади. Ушбу компания UzIMEI операторининг эгаси ҳисобланади.
Рақамли технологиялар вазирлиги тасарруфида бўлган Information Technology Center МЧЖдаги 49 фоиз давлат улуши сотилади. Бу ҳақда «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорида келтириб ўтилган.
Information Technology Center МЧЖ 2019 йилнинг 12 июл куни ташкил этилган. Фаолият тури – дастурий таъминотлар чиқариш. Компаниянинг 49 фоиз улуши «Телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази ДУК»га, 51 фоизи Delta Telecom International’га тегишли.
Information Technology Center МЧЖ UzIMEI операторининг эгаси ҳисобланади.
Аввалроқ, хусусийлаштиришнинг янги дастури бўйича 247 та корхонадаги давлат акция пакетлари ва 1028 та кўчмас мулк объекти савдоларга чиқарилиши хабар қилинганди. Хусусан, Silk Avia авиакомпанияси ва Humo тўлов тизимидаги 100 фоиз давлат улуши оммавий сотилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:35 / 04.06.2026
Mobiuz алоқа оператори 351 млн долларга сотилди
17:27 / 02.06.2026
Фарғонадаги Uzsungwoo корхонасининг 50 фоизлик давлат улуши 585,8 млрд сўмга сотилди
11:37 / 28.05.2026
“UzChasys” заводидаги 70 фоизлик давлат улуши қарийб 333 млрд сўмга сотилди
20:45 / 15.05.2026