Ўзбекистон | 18:27 / 01.05.2024
19356
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда Cobalt 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборди

Ҳайдовчи катта тезликда ҳаракатланган. ЙТҲ оқибатида қиз шифохонага ётқизилган.

Фото: Видеодан кадр

29 апрел куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳрида Cobalt вояга етмаган қизни уриб юборди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, шаҳарнинг Ўзбекистон кўчасида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 8-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб, шифохонага даволаниш учун ётқизилган.

Воқеа жойида олинган видеода бошқа бир гуруҳ ўқувчилар ҳам ўтиш учун йўл бўшашини кутиб турганини кўриш мумкин, йўл ёқасида «Болалар» белгиси ўрнатилган, аммо пиёдалар ўтиш жойи ва светофор мавжуд эмас. Қиз қатновни кузатган ҳолда йўлнинг ўртасигача келади, аммо катта тезликда келган Cobalt уни уриб юборади.

Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ Янги Наманган туманида 17 ёшли ўқувчи бошқарувида бўлган Lacetti йўл четидаги талабаларни уриб юборгани, ЙТҲ оқибатида улардан бири шифохонада вафот этгани хабар қилинганди

Мавзуга оид