Жаҳон | 19:33 / 05.05.2024
8861
12 дақиқада ўқилади

Ғазодаги ярим йил — уруш хроникаси суратларда

2023 йил 7 октябрда Ҳамас Исроилга ҳужум қилиб, 1200 га яқин кишини ўлдирган ва 253 кишини гаровга олганди. Бу Исроилда 1973 йилги Қиёмат уруши давридан буён илк бор ҳарбий ҳолат жорий этилиб, захирадагиларнинг сафарбарлиги эълон қилинишига олиб келади. Бу вақтда хорижда бўлган минглаб исроилликлар ҳарбий чақириқ бўйича уйга қайтади. Ҳужумни дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан Исроилнинг асосий иттифоқчиси — АҚШ ҳам қоралаб чиқади.

Ҳужумга жавобан Исроил Ғазо секторини қамал қилади, аввалига Фаластин ҳудудига авиазарбалар йўллайди, кейин эса Ҳамасни йўқ қилиш ва гаровдагиларни озод этиш мақсадида қуруқлик амалиётини бошлайди. Воситачиларнинг уринишларига қарамай, томонлар ўртасида ҳамон тинчлик келишувига эришилмаяпти. Қуйида Яқин Шарқдаги ушбу янги урушнинг етти ойида сектор ҳудудида бўлиб ўтган воқеалар тасвирланган кадрлар келтирилади.

7 октябр кунги ҳужумдан кейинги кунларда ЦАҲАЛ Ғазо сектори бўйлаб ўнлаб авиазарбалар йўллади. Исроиллик ҳарбийлар бу ҳужумлар нишони террорчиларнинг уйлари, Ҳамас етакчилари, қурол ва ракеталар ишлаб чиқариладиган устахоналар, шунингдек қуроллар контрабандаси учун фойдаланилган ерости туннеллари бўлганини айтишган. 11 октябр куни авиазарба оқибатида Ғазодаги Ислом университети биноси яксон этилди, ЦАҲАЛ маълумотига кўра, у ерда бомба ва ракеталар тайёрловчи мутахассислар ўқитилган.
Ibrahim Hams / AFP / Scanpix / LETA
Ҳамас назорати остидаги Ғазо маъмурияти авиазарбаларнинг илк кунларидаёқ 1200 нафар атрофидаги киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Бу маълумотлар ишончли эканига шубҳа билдирилган
Ali Jadallah / Anadolu / ddp / Vida Press
13 октябр куни ЦАҲАЛ қуруқлик амалиёти бошланишидан олдин маҳаллий аҳолини Ғазо секторининг шимолий қисмини тарк этишга чақирди. БМТ тузилмалари маълумотига кўра, дастлабки кунларда 330 мингдан ортиқ фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Martin Divisek / EPA / Scanpix / LETA
Исроил ҳукумати гаровдагилар озод этилмагунча Ғазога ичимлик сув, ёнилғи ва электр берилмаслигини маълум қилганди. БМТ, Қизил хоч ва халқаро ҳуқуқ ташкилотлари бу гуманитар ҳалокатга олиб боришини айтиб, бу талабни бекор қилишни сўрашди. Кейинроқ Исроил Ғазо секторига ўта муҳим юкларни ўтказишга рухсат берди
Ali Jadallah / Anadolu / ddp / Vida Press
Ҳамас назорати остидаги Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги исроилликларнинг ҳар бир зарбасидан кейин кўплаб қурбонлар ҳақида хабар бера бошлади. Хусусан, 17 октябр куни Фаластин вакиллари Ал-Аҳлидаги шифохонага зарба оқибатида 500 нафарга яқин одам ҳалок бўлганини маълум қилди. Аммо асослантирилган маълумотлар асосида бунга шубҳа билдирилди — қурбонлар сони борасида ҳам, шифохонага айнан ЦАҲАЛ зарба бергани борасида ҳам. Бошқа версияга кўра, унга фаластинликлар Исроил томонга учирган ва осмонда уриб туширилган ракета парчалари тушгани айтилди.
Fatima Shbair / AP / Scanpix / LETA
Октябр ойи охирида ЦАҲАЛ қўмондонлиги урушнинг янги босқичи, Ғазо секторида қуруқлик амалиёти бошланганини эълон қилди. Исроиллик ҳарбийлар Фаластин ҳудудидаги нишонлар бўйлаб зарбалар йўллашда давом этишди. Ноябр ойида Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони 13 мингдан ошганини хабар қилди. Исроил эса, ўз навбатида фалестинлик жангарилар шифохоналар остида қўмондонлик пунктлари ва қурол омборларини жойлаштирган ҳолда тинч аҳолидан жонли қалқон сифатида фойдаланаётганини иддао қилди
Abderrahman Ismail / AFP / Scanpix / LETA
Исроилда ва дунёнинг бошқа мамлакатларида Ҳамас қўлида гаровда тутиб турилганларни озод этиш талаби билан намойишлар ўтказилди. Фотода Тел-Авивда 20 ноябр куни ўтказилган акция иштирокчиси ракета хавфидан огоҳлантирувчи тревога чоғида фарзандини танаси билан ёпмоқда — бу вақтда Исроил ҳудуди Ғазодан туриб ўққа тутилиши давом этаётганди.
Itai Ron / Reuters / Scanpix / LETA
Ноябр ойида ЦАҲАЛ Ғазо секторида фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борди. Амалиётнинг асосий нишонларидан бири Аш-Шифо шифохонаси эди — бу Ғазо секторидаги энг йирик тиббиёт муассасаси ҳамда Ҳамаснинг муҳим қўмондонлик пункти сифатида кўрилган
Gil Cogen-Magen / AFP / Scanpix / LETA
Ноябр ойи охирида Исроил ҳукумати ва Ҳамас вакиллари ўт очишни вақтинча тўхтатиш ва гаровдагилардан 50 нафарига 150 нафар фаластинлик маҳбусни алмашиш бўйича келишувга эришди. Сулҳ 24 ноябрдан 1 декабрга қадар давом этди, кейин ҳарбий ҳаракатлар, жумладан, Ғазо сектори бўйлаб авиазарбалар қайтадан бошланди
Mahmud Hams / AFP / Scanpix / LETA
Исроилнинг Ғазо секторидаги амалиёти давом этиши фонида кўплаб давлатлар, жумладан АҚШ ва Буюк Британияда ҳам ўт очишни тўхтатиш талаби билан намойишлар ўтказилди. ЖАР 2023 йил декабр ойи охирида БМТ Халқаро судига даъво киритиб, Исроилни унинг Ғазо секторидаги «ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги» фаластинликларга нисбатан «геноцид характер»га эгалигини билдирди. Ҳаагадаги суд Исроилдан фаластинликлар геноцидининг олдини олишни талаб қилди, аммо ўт очишни тўхтатишга чақирмади.
Mahmud Hams / AFP / Scanpix / LETA
Май ойи бошига келиб ҳам Исроил ва Ҳамас янги сулҳ бўйича келиша олмади. Шу вақтгача Ғазо секторидаги амалиётлар чоғида камида 233 нафар исроиллик ҳарбий ҳалок бўлиб, 1370 нафардан ортиғи яраланган. Қурбонлар орасида захирадаги 43 ёшли аскар Ювал Нир ҳам бор эди. Фотода уни 31 январ куни Кфар-Эцион қишлоғида дафн этиш маросими
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Исроил Ғазо сектори бошқарувини ўзига олишдан бош тортган ва уни яна оккупация қилишни режалаштирмаган, аммо бу ҳудудга БМТнинг тинчликпарвар кучлари жойлаштирилишига ҳам қарши чиқмоқда. Араб мамлакатлари анклавга ўз хавфсизлик кучларини киритишни исташади. The Washington Post нашри ёзишича, АҚШ Ғазо сектори айни вақтда Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини назорат қилаётган Маҳмуд Аббос бошчилигидаги Фаластин миллий мухторияти томонидан бошқарилишини кўзда тутувчи вариантни кўриб чиқишга тайёр эди, аммо фаластинликларнинг барчаси ҳам бунга рози эмас.
Ariel Schalit / AP / Scanpix / LETA
ЦАҲАЛ ҳарбий хизматчилари Ғазо секторида рейдлар ўтказишни давом эттирмоқда, бу рейдлар чоғида Ҳамас жангариларини топиш мақсад қилинган. Хусусан, шу мақсадда маҳаллий аҳоли вакиллари қўлга олиниб, сўроқ қилинади.
Moti Milrod / Haaretz / AP / Scanpix / LETA
Исроил ҳукумати Ғазодаги амалиёт мақсадлари – Ҳамасни йўқ қилиш ва гаровдагиларни озод этишга эришилиши лозимлигини такрорламоқда. Шу билан бирга, бош вазир Бинямин Нетаняҳу ва унинг ҳукумати асирликда қолаётган исроилликларнинг яқинлари томонидан ҳам, Исроил мухолифати томонидан ҳам тобора кучли танқид қилинмоқда
Dan Kitwood / Getty Images
Ғарбдагилар ҳам бош вазир Бинямин Нетаняҳу ҳукуматини Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган 2,3 миллион кишини мажбуран кўчиришда айблашмоқда
AFP / Scanpix / LETA
15 декабр куни Ғазо сектори шимолида жойлашган Шажайя туманида Ҳамас аъзоларига қарши амалиёт чоғида исроиллик ҳарбийлар хатолик туфайли гаровдаги уч нафар исроилликни отиб қўйганди, улардан бири 26 ёшли Алон Шамриза эди. 17 декабр куни Шфаим кибуцида унинг дафн маросими ўтказилди
Ohad Zwigenberg / AP / Scanpix / LETA
Ғазо сектори аҳолисининг аксари бир неча ойдан буён ичимлик сув ва озиқ-овқат тақчиллигини бошдан кечирмоқда. Экспертлар Ғазо сектори шимолида очлик юзага келиши муқаррар деб ҳисоблашмоқда ва бу май ойида бошланиб, июлгача Фаластин анклави аҳолиси тўлиқ оч қолиши мумкин. Ғазодаги очарчиликка нафақат Исроил томонидан чегарадан юкларни ўтказишда ўрнатилган чекловлар, балки уни тақсимлашдаги узилишлар ҳам сабаб бўлмоқда
Mohammed A Hajjar / Middle East Images / ABACA / Scanpix / LETA
Ғазо секторида ишловчи халқаро тузилмалардан бири — БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш бўйича агентлигидир (UNRWA). Феврал ойида ЦАҲАЛ қўмондонлиги агентликнинг штаб-квартираси остида Ҳамас аъзолари фойдаланадиган ерости туннели топилганини маълум қилганди. Агентлик раҳбари Филиппе Лаззарини агентлик ходимлари бино остида террорчилар туннели ўтганидан бехабар бўлганини айтди. Исроилдагилар эса унинг сўзларига ишонмаган ва бундай иншоотни тезда ва сездирмасдан қуриш имконсиз эканига эътибор қаратишган
Ariel Schalit / AP / Scanpix / LETA
ҲАМАС аъзолари бошпана ва қуролларни ташишда фойдаланган ерости туннелларининг бир қисми январ ойида Ғазо шимолида аниқланганди.
Шундай туннеллардан бири Хон Юнусдаги қочқинлар лагери ҳудудида ҳам топилган. Исроил махсус хизматлари гаровдагилар шундай ерости иншоотларидан бирида ушлаб турилганини тахмин қилади
АҚШ ва Евроиттифоқ апрел ойи бошида Ғазо секторида гуманитар вазият янада ёмонлашиши Фаластин-Исроил можаросини фақат кескинлаштиришини маълум қилган
Tsafrir Abayov / AP / Scanpix / LETA
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Исроилни очарчиликдан уруш қуроли сифатида фойдаланишда айблаган. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Исроил Фаластин халқини ҲАМАСдан ажратмаслиги «фақат янги терактларга олиб келиши»ни айтган
Mahmoud Issa / Reuters / Scanpix / LETA
12 апрел куни Ғазо сектори соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил амалиёти бошланганидан буён 33 634 нафар фаластинлик ҳалок бўлганини маълум қилганди
Mohammed Salem / Reuters / Scanpix / LETA
Ғазо секторида ўнлаб йиллардан буён бир неча қочқинлар лагерлари мавжуд. Шундай лагерлардан бири, 1,4 квадрат километр майдондаги Жабалияда 100 мингдан ортиқ киши яшайди. Исроил Ғазо сектори шимолидаги бу лагерни ҲАМАСнинг таянчларидан бири деб ҳисоблайди. Қочқинлар лагерлари аҳолиси инсонпарварлик ёрдами етказишдаги узилишлардан қаттиқ жабр кўрди.
Mahmoud Essa / AP / Scanpix / LETA
Ғазо сектори қамали ва у ерда давом этаётган жанглар шароитида инсонпарварлик ёрдамини ҳаво орқали етказиб беришга уринишди. Аммо халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари ва гуманитар ташкилотлар ёрдамни ҳаводан ташлаш ва уни денгиз орқали ташиб келиш қуруқлик орқали етказиб беришга муқобил бўла олмайди, деб ҳисоблаб, Исроилдан Ғазо сектори билан чегарадаги ўтказиш пунктларини очишни талаб қилди
Leah Jones / Ministry of Defence / AP / Scanpix / LETA
2 апрел куни Исроил армияси Ғазо секторида World Central Kitchen ташкилотининг инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш билан шуғулланган карвонига зарба йўллади, натижада ташкилотнинг етти нафар ходими ҳалок бўлди. АҚШ бунга жиддий реакция кўрсатди. Оқ уй баёнотида айтилишича, АҚШ президенти исроилликлар бош вазирига тинч аҳолига зарар етказишни тўхтатиш ва Ғазо секторида гуманитар ташкилотлар ходимлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган «муайян қадамлар» ташлаш бўйича «аниқ тушунтириш берган».
Abdel Kareem Hana / AP / Scanpix / LETA
Исроилда мухолифат Бинямин Нетаняҳунинг истеъфосини талаб қилмоқда, гаровдагиларнинг қариндошлари ҳукуматни уларнинг яқинларни қутқара олмагани учун қораламоқда. Ғазода ярим йилдан буён 130 нафар атрофидаги одам гаровда қолмоқда
Jack Guez / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид