Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Хитойдан экспортни ихтиёрий равишда камайтиришни сўради
Урсула фон дер Ляйен ва Си Жинпинг Хитойдан экспортни камайтириш ҳақида баҳслашди.
Парижда Франция президенти Эммануэл Макрон, Европа комиссияси (ЕК) раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Хитой раҳбари Си Жинпинг ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишдан сўнг фон дер Ляйен хоним Хитой Европа Иттифоқига экспортни ихтиёрий равишда камайтиришини кутаётганини айтди, чунки «Хитой электромобиллари ва пўлати Европа бозорини тўлдириб ташлаган».
Фон дер Ляйен хоним, агар Хитой экспортни қисқартирмаса, Европа Иттифоқи қаттиқ иқтисодий чоралар кўришга тайёрлигини қўшимча қилди.
«Бизнинг бозоримиз ҳалол рақобат ва инвестициялар учун очиқ бўлган ва шундай бўлиб қолади. Аммо бу бизнинг хавфсизлигимизга путур етказса ва бизни заиф ҳолга келтирса, Европага фойда келтирмайди. Европа бозорни бузиб кўрсатадиган амалиётларга жим қараб турмайди, чунки бу саноатга жиддий зарар етказиши мумкин», деди у.
Фон дер Ляйен сўзларига кўра, Хитой ўз саноат секторини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда, гарчи мамлакатда ички истеъмол ўсмаса ҳам. Буларнинг барчаси ортиқча ишлаб чиқаришга олиб келяпти, Европа Иттифоқи Хитойни бунга қарши курашишга чақирди. Си Жинпинг, ўз навбатида, Хитойда «ортиқча ишлаб чиқариш қуввати» муаммоси йўқлигини таъкидлади, деб хабар берди «Синхуа» агентлиги.
Мавзуга оид
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
08:50 / 05.06.2026
ЕИда украиналик қочқинларни ҳимоя қилиш тартиби ўзгариши мумкин
08:58 / 04.06.2026