Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Жиззахда қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқаришни бошлайди
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Миср Араб Республикасининг “Ораском Инвестмент Холдинг” таркибига кирувчи Nile Sugar компанияси раҳбари Нажиб Савирис билан видео-конференц-алоқа шаклидаги мулоқоти бўлиб ўтди.
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Унда Жиззах вилоятида қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш юзасидан эришилган келишув натижасида ушбу лойиҳани амалиётга татбиқ этишнинг ташкилий босқичидаги амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида қанд лавлагини етиштириш, қайта ишлаш ва шакар маҳсулотини ишлаб чиқариш лойиҳасининг муваффақиятини таъминлаш ва талаб этилган маълумотларини тақдим этиш бўйича Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Мулоқот якунида амалиётга жорий этилаётган мазкур лойиҳа юзасидан келгусида қилинадиган ишлар кўлами белгилаб олинди.
Мавзуга оид
12:45 / 13.12.2025
Нетаняҳу Мисрга бормоқчи. Газ бўйича мегакелишув имзоланиши мумкин
13:55 / 11.12.2025
Жиззахда бедарак йўқолган ИИБ ходими Бўстонлиқдан топилди. У фирибгарликда гумонланмоқда
22:21 / 06.12.2025
Хитойлик инвесторлар Жиззахдаги волфрам конини ишга туширмоқда
12:44 / 06.12.2025