Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Зиядулла Каримов Сардоба туманига ҳоким бўлди.
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун халқ депутатлари Сардоба тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда бугунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Каримов Зиядулла Данабаевич туман ҳокими этиб тасдиқланган.

Зиядулла Каримов 1979 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2001 йилда Ўзбекистон миллий университетини, 2007 йилда Тошкент молия институтини ҳамда 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
2022 йил октябридан буён Сардоба тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Акмал Мирзаев олдинроқ Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025