Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: Украинада 700 мингга яқин россиялик аскар жанг қилмоқда
Биргина декабр ойида Россия президенти жанговар зонада 617 минг ҳарбий хизматчи бўлганини маълум қилган эди. Апрел ойида Мудофаа вазирлиги йил бошидан буён 100 мингдан ортиқ киши шартнома асосида хизматга кирганини билдирди.
Украинага қарши урушда қарийб 700 минг россиялик ҳарбий хизматчи қатнашмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин 14 июн, жума куни «Қаҳрамонлар вақти» дастури иштирокчилари билан учрашувда. «Мана, «Қаҳрамонлар вақти» дастури - 80 киши. Махсус ҳарбий операция зонасида эса бизда деярли 700 минг бор», деди Россия президенти.
Декабр ойида Путин ҳарбий амалиётлар зонасида 617 минг ҳарбий хизматчи борлигини айтганди. Апрел ойида Россия Мудофаа вазирлиги йил бошидан буён 100 мингдан ортиқ киши шартнома бўйича хизматга кирганини маълум қилди.
Украина президенти Володимир Зеленский январ ойида Украина армияси сони 880 минг киши эканини айтган бўлса, бир ой аввал Украина Қуролли кучларида 600 мингга яқин одам жанг қилаётганини маълум қилган эди.
Россия армияси сонининг кўпайиши
Декабр ойида Россия Қуролли кучларининг сони 2 209 130 кишига, шу жумладан 1 320 000 ҳарбий хизматчига кўтарилди (илгари 2 039 758 киши, шу жумладан 1 150 628 ҳарбий хизматчи эди). Мудофаа вазирлиги қуролли кучларнинг максимал қуввати 170 минг кишига оширилганини таъкидлади. «Россия Федерацияси Қуролли кучларида ҳарбий хизматчилар сонини кўпайтириш шартнома асосида ҳарбий хизматни ўташ истагини билдирган фуқаролар ҳисобидан босқичма-босқич амалга оширилмоқда», — дейилади идорада.
Ўтган йилнинг июн ойида Путин ҳарбий ҳолат даврида шартнома асосида ҳарбий хизматга қабул қилишга ёки судланган фуқароларни сафарбар этишга рухсат берувчи қонунни имзолаган эди. Шартнома бўйича хизматга фақат оғир ёки ўта оғир жиноятлар (шу жумладан терроризм ва давлатга хиёнат) содир этган шахслар қабул қилиниши мумкин эмас.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
20:44 / 26.06.2026
«Қамалда яшаяпмиз». Қримдаги вазият оғирлашмоқда
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
23:05 / 25.06.2026