Чехиядаги ҳарбий полигонда портлаш: ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди
Либав ҳарбий полигонида ўқ-дориларнинг портлаши оқибатида бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бундан ташқари, саккиз киши жароҳатланган. Воқеа ҳарбий полиция томонидан текширилмоқда.

Фото: X / CT24
17 июн, душанба куни Чехия шарқидаги Либав ҳарбий полигонида портлаш содир бўлди, натижада, янгиланган маълумотларга кўра, бир аскар ҳалок бўлди. Бундан ташқари, саккиз киши яраланган - етти ҳарбий ва бир фуқаро. Икки ярадор тез ёрдам ёрдамида касалхонага етказилган.
«Биз Либавдаги машғулот ҳудудида жиддий ҳодиса билан шуғулланмоқдамиз, у ерда ҳозирча номаълум турдаги ўқ-дорилар портлаб кетган, афсуски, воқеа жойида қурбонлар бор», — деб хабар берди Чехия армияси Х ижтимоий тармоғида. Воқеа ҳарбий полиция томонидан текширилмоқда.
Либав полигони Оломоуц шаҳри яқинида, Прагадан тахминан 250 километр шарқда жойлашган. У 1949 йилдан бери фаолият юритади, майдони тахминан 235,5 квадрат километрни ташкил этади, деб хабар беради Чехиянинг Idnes ахборот портали. 2022 йилдан бошлаб Либавдаги полигонда Чехия ва Украина армияси ҳарбий хизматчиларининг қўшма машғулотлари ўтказилмоқда. Портлаш машғулотлар вақтида юз бергани масаласи ҳозирча номаълум.
Врбетицадаги ўқ-дори омборларида портлашлар
2014 йилнинг октябр ва декабр ойларида Врбетица қишлоғидаги қурол-яроғ омборларида портлашлар содир бўлди. Натижада Чехиянинг икки фуқароси ҳалок бўлди ва Прага маълумотларига кўра, 1 миллиард чех кронаси миқдорида зарар етказилди.
2021 йил апрел ойида Чехиянинг ўша пайтдаги бош вазири Андрей Бабиш ва мамлакат ташқи ишлар вазири Ян Гамачек Россия ҳарбий разведкасининг портлашларга алоқадорлиги ҳақидаги далилларни маълум қилди. Шу муносабат билан Прага 18 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборди. Москва, ўз навбатида, ўзига қўйилган барча айбловларни рад этиб, 20 нафар чех дипломати чиқариб юборилганини эълон қилди.
Чехия билан бирдамлик белгиси сифатида Словакия, Литва, Латвия ва Эстония ҳам рус дипломатларини чиқариб юборди. Болгария Россиянинг Софиядаги элчихонаси ходимларидан бирини 2011 йилдан 2020 йилгача ҳарбий омборлар ва заводларда содир бўлган тўртта портлашда Россия махсус хизматларининг алоқадорлиги гумони билан боғлиқ ҳолда персона нон грата деб эълон қилди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
КХДР ўз қўшинларининг Россия-Украина урушида қатнашганини тасдиқлади
Жаҳон | 08:09
-
Эронда портдаги портлашдан кейин миллий мотам эълон қилинди
Жаҳон | 08:05
-
БМТ махсус маърузачиси Исроилдан Ғазодаги оммавий қотилликларни тўхтатишни талаб қилди
Жаҳон | 07:51
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
Мавзуга оид

21:41 / 17.04.2025
Чехия Россия нефтига қарамликдан қутулганини эълон қилди

18:21 / 08.04.2025
Чехия бош вазирининг Х’даги аккаунти бузиб кирилди ва у орқали фейк постлар эълон қилинди

09:41 / 26.03.2025
Чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади

10:31 / 17.02.2025